Жаҳон

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди

Президент Ли Чже Мён Киев узр сўрамаса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.

Икки маҳбус сабаб можаро: Жанубий Корея Украинадан узр талаб қилди



Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён Украина икки Шимолий кореялик ҳарбий асирнинг Жанубий Кореяга топширилгани ҳақидаги маълумотни ошкор қилгани юзасидан Киевдан узр талаб қилди. У Украина фактларни тан олиш ва оммавий узр сўрашдан бош тортса, қўшимча чоралар кўрилишини билдирди.


Ли Чже Мённинг айтишича, Украина томони Шимолий Кореялик ҳарбий асирларни Жанубий Кореяга топшириш жараёнини махфий сақлашни сўраган ва томонлар бунга келишган. Бироқ кейинчалик Украина мазкур маълумотни оммага ошкор қилган.


Жанубий Корея президенти Украина томонининг келишув мавжудлигини инкор этганидан ҳам норози эканини билдирди. Унинг таъкидлашича, Сеул Киевдан келишувни тан олиш ва бу ҳолат юзасидан оммавий равишда узр сўрашни талаб қилган.


Ли Чже Мён, шунингдек, Украина томонидан Корея яриморолида яқинлашиб келаётган тўқнашув ҳақидаги баёнотлардан ҳам норозилигини билдирган. У бундай баёнотлар минтақадаги вазиятга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини таъкидлаган.


Можаро Украина президенти Владимир Зеленскийнинг сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи вақтида икки Шимолий кореялик аскар Жанубий Кореяга топширилгани ҳақида маълум қилганидан кейин кучайди. Мазкур ҳарбийлар Украина томонидан Россиянинг Курск вилоятидаги жанглар вақтида асирга олинган эди.


Ўз навбатида, Украина томони Сеул ва Киев ўртасида ҳарбий асирларни топшириш бўйича махфийлик келишуви мавжуд бўлганини инкор қилган. Украина ташқи ишлар вазири Андрий Сибига эса вазиятни дипломатик тушунмовчилик деб атаб, Жанубий Корея билан муносабатларни тез орада яхшилашга умид билдирган.


Жанубий Корея эса Украинадан расмий тушунтириш ва узр талаб қилмоқда. Президент Ли Чже Мённинг сўнгги баёнотига кўра, агар Киев бу талабларни бажармаса, Сеул кейинги чораларни кўриб чиқади. Қандай чоралар кўрилиши ҳозирча очиқланмаган.

custom img

Каъбани портлатишга уриниш бўлганми? Саудия расмийлари жавоб берди

Ижтимоий тармоқларда Маккада худкуш террорчи қўлга олингани ҳақида видеолар тарқалди.

custom img

9 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлди: Покистон Афғонистонга ҳаво зарбалари берди

Покистон “террорчилар лагерлари ва бошпаналари”га зарба берилганини таъкидлади.

custom img

20 баравар қимматлашди: Японияда доимий яшаш рухсатномаси нархи кескин оширилди

Янги мезонларда даромад, пенсия, молиявий активлар ва япон тилини билиш даражаси ҳам ҳисобга олинади.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"