Ўзбекистон

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

 

Олий Мажлис Сенати Меҳнат кодексини меҳнат ва машғулотлар соҳасида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмаслигини назарда тутувчи янги норма билан тўлдиришга қаратилган қонунни маъқуллади.

 

Сенатнинг 2 октябрь куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида кўриб чиқилган қонун билан Меҳнат кодексига меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш сифатида баҳоланадиган белгилар қатори кенгайтирилмоқда. Хусусан, терининг ранги ва сиёсий қарашлар ҳам шундай белгилар қаторига киритилади.

 

Шунингдек, Меҳнат кодекси шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмаслигини белгиловчи 8-1-модда билан тўлдирилади.

 

Янги нормага кўра, шахс учун номақбул бўлган, унинг шаъни ва қадр-қимматини таҳқирлайдиган, ташқи қиёфаси ёки қадди-қоматини тавсифлаш, имо-ишора қилиш, тегиниш ёки чақиришда ифодаланган шаҳвоний хусусиятга эга ҳаракатлар шаҳвоний шилқимлик сифатида баҳоланади.

 

Қонунда иш берувчининг меҳнат жамоасида шаҳвоний шилқимликдан холи муҳит яратиш учун зарур чораларни кўриш мажбурияти ҳам белгиланмоқда. Ходимларга бундай ҳолатлар юзасидан хавфсиз ва махфий тарзда мурожаат қилиш имконияти яратилади, мурожаатларни холисона кўриб чиқиш механизмлари йўлга қўйилади.

 

Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари бўйича қўмитаси раиси Орзигул Мўйдинованинг маълум қилишича, 2024 йилда шаҳвоний шилқимлик бўйича 2009 та маъмурий иш кўрилиб, 2106 нафар шахс жавобгарликка тортилган. 2025 йилда эса мазкур кўрсаткич қарийб 23 фоизга ошган.

 

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида судлар томонидан 1240 та иш бўйича 1293 нафар шахс жавобгарликка тортилган.

 

Сенаторнинг қайд этишича, ушбу ишларнинг барчаси ҳам иш жойида содир этилмаган. Бироқ келтирилган кўрсаткичлар шаҳвоний шилқимлик билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларнинг долзарблигини кўрсатади.

 

Қонунчилик ташаббуси доирасида АҚШ, Буюк Британия, Франция, Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон ва бошқа давлатларнинг меҳнат қонунчилиги ҳам ўрганилган.

 

Сенаторларнинг таъкидлашича, янги нормалар меҳнат соҳасида тенг имкониятларни таъминлаш, камситишларнинг олдини олиш ҳамда фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий кафолатларини кучайтиришга қаратилган.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"