Ўзбекистон

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди


Ўзбекистон ва Туркия ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ҳамкорлигида халқаро қидирувда бўлган шахсларни аниқлаш ва қўлга олиш бўйича тезкор-қидирув тадбирлари давом эттирилмоқда.


Навбатдаги тадбирлар давомида одам савдоси жиноятини содир этганликда айбланиб, узоқ вақтдан буён халқаро қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси, 1981 йилда туғилган Н.Е. Истанбул шаҳрида аниқланиб, қўлга олинди.


Н.Е. Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми — одам савдоси бўйича айбланиб қидирувга берилган.


Тергов маълумотларига кўра, у ёш қизларни юқори маошли иш ваъдалар билан алдаб, Туркияга олиб келиш, уларнинг паспортларини олиб қўйиш ва кейинчалик эксплуатация қилиш билан шуғулланганликда гумон қилинмоқда.


Қўлга олинган шахс белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг ваколатли органларига топширилди. Ҳозирда унга нисбатан тегишли тергов ва процессуал ҳаракатлар давом эттирилмоқда.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"