Ўзбекистон

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди



Бокуда CICA Media Forum доирасида Ўзбекистонда яратилаётган медиа контентни халқаро бозорларда илгари суриш ва тарқатишга қаратилган Tashkent Content Market (TCM) тақдимоти бўлиб ўтди.


“Building Trust through Media in a Polarized World” мавзусидаги форум Боку Конгресс марказида ўтказилди. Тақдимот Озарбайжон Республикаси Медиа ва телерадиошиттириш кенгаши кўмагида ташкил этилди.


Унда Озарбайжон телевидение ва медиа индустриясининг етакчи вакиллари ҳамда халқаро медиа-форум иштирокчилари қатнашди.


Тадбир давомида иштирокчиларга Tashkent Content Marketнинг асосий фаолият йўналишлари, халқаро ҳамкорлик имкониятлари ва Ўзбекистонда яратилаётган телевидение, ҳужжатли, кўнгилочар ҳамда рақамли контентни хорижий бозорларда илгари суриш истиқболлари ҳақида маълумот берилди.


Шунингдек, телекомпаниялар, медиа платформалар, продюсерлик марказлари ва контент ҳуқуқ эгалари ўртасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига эътибор қаратилди. Хорижий иштирокчиларга Ўзбекистонда яратилган контентни харид қилиш ва тарқатиш, шунингдек, қўшма медиа лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари тақдим этилди.


Tashkent Content Marketнинг халқаро иштирокчилари қаторида Amazon MGM Studios, Prime Video, BBC Studios, CNN, Sony, Banijay Americas, NBCUniversal, Netflix, Roku, YouTube, Warner Bros., ZDF, Canal+, France TV, TF1, Tencent Video, iQIYI, mk2 ҳамда глобал контент индустриясининг бошқа йирик компаниялари ва медиа холдинглари бор.


Тақдимотда халқаро компанияларнинг кенг иштироки Озарбайжон медиа бозори вакиллари учун ҳам янги ҳамкорлик имкониятларини яратиши қайд этилди.


Жумладан, Озарбайжон телеканаллари, продюсерлик компаниялари ва контент ҳуқуқ эгалари Tashkent Content Market орқали ўз маҳсулотларини халқаро аудиторияга тақдим этиш, дистрибуция ва копродакшн йўналишларида янги ҳамкорлар топиш, шунингдек, Марказий Осиё ва бошқа минтақалардаги компаниялар билан ҳамкорликни кенгайтириш имкониятига эга бўлади.


Ташкилотчилар Tashkent Content Marketни МДҲ ҳудудидаги йирик контент маркетларидан бирига айлантиришни кўзламоқда. Платформа турли мамлакатларнинг контент ишлаб чиқарувчилари, телеканаллари, OTT платформалари, дистрибьюторлари ва ҳуқуқ эгалари вакилларини бир майдонда бирлаштиришга хизмат қилади.
Tashkent Content Marketда иштирок этиш учун расмий tcm.uz сайти орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

custom img

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилиш: 14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Сенатда жазо чораларини кучайтириш кўриб чиқилмоқда.

custom img

“Бу хабарларни вазир юбормаган”: Олий таълим вазирлигидан огоҳлантириш

Қўнғиротбой Шарипов номидан юборилаётган хабарлар сохта экани маълум қилинди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"