Ўзбекистон

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди



Наманган шаҳрида қалбаки банкнотларни тайёрлаб, сотиш билан боғлиқ ҳолат фош этилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизматининг Жиззах ва Наманган вилоятлари бўйича бошқармалари ҳамда Божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маълум бўлди.


Тадбир давомида Поп туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган ва Избоскан туманида истиқомат қилувчи, 1999 йилда туғилган икки нафар шахс қалбаки 20 минг, 50 минг, 100 минг ва 200 минг сўмлик банкнотларни тайёрлаб, сотгани аниқланган.


Улар жами 37,4 млн сўмлик қалбаки пулларни 7,5 млн сўмга шартли харидорга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.


Шунингдек, шахсий тинтув ҳамда улардан бирининг бошқарувида бўлган «Lacetti» русумли автомобиль салонини кўздан кечириш давомида яна 6,4 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланган.


Тезкор тадбир давом эттирилиб, Избоскан туманида яшовчи фуқаронинг хонадони кўздан кечирилган. У ердан яна 7,7 млн сўмлик қалбаки пуллар, турли номиналдаги купюралар тасвири туширилган 145 дона оқ қоғоз, шунингдек, компьютер, рангли принтер ва бошқа ашёлар процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.


Шу тариқа, тезкор тадбирлар давомида жами 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланган.


Ҳолат юзасидан мазкур шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилиб, уларнинг эҳтимолий бошқа жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича чоралар кўрилмоқда.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

custom img

17 та олийгоҳда бошқарув ўзгарди: Олий таълим вазирлигига янги ваколатлар берилди

Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

custom img

Иркутскдаги касаллик гумони: Ўзбекистонда эпидемиологик назорат кучайтирилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳолат бўйича вазият кузатилмоқда.

custom img

Кредит олишдан олдин огоҳлантириш: банклар учун янги талаблар белгиланди

Марказий банк қарори билан кредит рекламалари ва шартномаларида қарздорлик хавфларини очиқ кўрсатиш талаб этилади.

custom img

Бахтсиз ҳодиса ва оғир жароҳат: Россиядаги ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Унга парвоз вақтида икки нафар ўзбекистонлик тиббиёт мутахассиси ҳамроҳлик қилган.

custom img

“Умра” эвазига 4800 доллар: ноқонуний хизмат кўрсатишга уриниш фош этилди

Зиёратни ташкил этишга ваколати бўлмаган шахс 4 нафар фуқарони Саудия Арабистонига юборишни ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"