Жаҳон

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди

Саудия Арабистонининг Табук шаҳрига фавқулодда қўнгандан сўнг авиакомпания рейсларни кейинги хабаргача тўхтатди.

Flydubai’даги ҳодиса: Тел-Авивга парвозлар тўхтатилди


Бирлашган Араб Амирликларининг Flydubai авиакомпанияси 30 сентябрь куни Дубайдан Тел-Авивга учаётган FZ1073 рейсида юз берган хавфсизлик ҳодисасидан сўнг Тел-Авивга парвозларни кейинги хабаргача вақтинча тўхтатди. Бу ҳақда компания бош директори Ғайт ал-Ғайт маълум қилди.


Унинг сўзларига кўра, парвозларни тўхтатиш ваколатли органларнинг илтимосига биноан амалга оширилган. Авиакомпания жамоалари сафар режалари бузилган йўловчиларни қўллаб-қувватлаш ва уларни якуний манзилларига етказиш устида ишламоқда.


30 сентябрь куни Дубайдан Тел-Авивга йўл олган FZ1073 рейси парвоз вақтида юз берган ҳодиса сабаб йўналишини ўзгартириб, Саудия Арабистонининг Табук шаҳридаги аэропортга хавфсиз қўнган. Flydubai барча йўловчилар ва экипаж аъзолари хавфсизлигини тасдиқлаган.


Авиакомпания бош директорининг маълум қилишича, рейс бортидаги 172 йўловчи ва экипаж аъзоларининг барчаси хавфсиз. Ҳодисада жароҳат олган капитан эса тиббий рухсат олганидан сўнг БААга қайтган.


Саудия Арабистони Ички ишлар вазирлиги 1 октябрь куни дастлабки маълумотларни эълон қилиб, ҳодиса парвоз вақтида иккинчи учувчи ва капитан ўртасидаги можаро оқибатида юз берганини билдирган. Натижада икки учувчи ҳам турли даражада жароҳат олган.


Саудия расмийларига кўра, учувчилар соғлиғи яхшилангандан сўнг, БАА хавфсизлик кучлари кузатувида Абу-Дабига олиб кетилган, экипажнинг қолган аъзолари эса аввалроқ Дубайга қайтарилган.


Flydubai ҳодисанинг сабаб ва тафсилотларини аниқлаш бўйича ваколатли органлар томонидан кенг қамровли расмий тергов олиб борилаётганини маълум қилган. Авиакомпания терговга кўмаклашмоқда.

custom img

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

custom img

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

custom img

«Мен бошқаларнинг ўлишига йўл қўя олмасдим»: Flydubai капитани ҳужум тафсилотларини айтди

Flydubai рейсида иккинчи учувчи томонидан ҳужумга учраган Смит Маччҳар Ҳиндистон Бош вазири билан суҳбатлашди.

custom img

Таиланддаги сув тошқини автомобиль саноатига таъсир қилди: Toyota ва Honda заводларини ёпди

Сув тошқини эҳтиёт қисмлар етказиб бериш занжирида узилишларга сабаб бўлган.

custom img

«Унинг ҳеч қачон қўлланилмаслигига кафолат йўқ»: Путин ядровий қурол ҳақида гапирди

Россия президенти «Валдай» халқаро мунозара клубининг ялпи мажлисида ядровий қурол қўлланиши эҳтимоли ҳақида гапириб, уни театр саҳнасида деворга осилган ва охир-оқибат ўқ узиши керак бўлган милтиққа қиёслади.

custom img

Харьковга авиабомбалар ташланди: ҳалок бўлганлар сони икки кишига етди

Аввалроқ бир киши ҳалок бўлгани ва тўққиз киши жароҳатлангани хабар қилинганди.

custom img

Латвияда рус тилига тақиқ қўйилди: жамоат телерадиокомпанияси контенти чекланди

Янги тартиб 2027 йил 1 январдан кучга киради, рус тилидан эса фақат фавқулодда вазиятлар ва дезинформацияни рад этиш каби айрим ҳолатларда фойдаланишга рухсат берилади.

custom img

Мигрантлар учун янги талаб: ишга жойлашиш ҳақида қачон хабар бериш керак?

Россияда патент асосида ишлаётган мигрантлар учун хабарнома бериш тартиби янгиланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"