Жаҳон

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди

Ҳиндистон ОАВлари уларни чегарани бузишга уринган шахслар сифатида таърифлаган.

Ҳиндистон-Покистон чегарасида отишма: икки покистонлик ҳалок бўлди



Ҳиндистоннинг Чегара хавфсизлиги кучлари (БСФ) томонидан Покистоннинг Касур чегара ҳудудида ўт очилиши оқибатида икки фуқаро ҳалок бўлди, яна бир киши яраланди. Бу ҳақда Dawn хавфсизлик манбаларига таяниб хабар берди.


Нашр маълумотларига кўра, ҳодиса Ладҳар қишлоғи аҳолиси бўлган уч нафар фуқаро чегара устунидан бир неча қадам нарига ўтганидан сўнг юз берган. Покистон хавфсизлик манбалари Ҳиндистоннинг Чегара хавфсизлиги кучлари ходимлари уларга огоҳлантиришсиз ўт очганини билдирган.


Манбаларнинг таъкидлашича, учала фуқаро ҳам қуролсиз бўлган ва чегара тўсиғидан ўтишга уринмаган.


Покистон томони ушбу ҳодисани Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги чегара келишуви ҳамда халқаро чегарадаги ҳаракатларни тартибга солувчи стандарт тартиб-таомилларнинг бузилиши сифатида баҳолаган.


Шу билан бирга, ҳодисанинг тафсилотлари бўйича томонларнинг позицияси бир хил эмас. Ҳиндистон ОАВлари ҳалок бўлганларни чегарани ноқонуний кесиб ўтишга уринган шахслар сифатида таърифлаган. Покистон томони эса бу маълумотни рад этиб, фуқаролар чегарани кесиб ўтишга уринмаганини билдирмоқда.

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Бир ҳафта ичида уч марта ҳужум: «Яндекс» маълумотлар маркази фаолияти тўхтатилди

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган, бироқ компаниянинг бир нечта рақамли хизматлари фойдаланувчилар учун вақтинча ишламай қолган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.