Ўзбекистон

Кредит олишдан олдин огоҳлантириш: банклар учун янги талаблар белгиланди

Марказий банк қарори билан кредит рекламалари ва шартномаларида қарздорлик хавфларини очиқ кўрсатиш талаб этилади.

Кредит олишдан олдин огоҳлантириш: банклар учун янги талаблар белгиланди

 

Ўзбекистонда банклар мижозларни кредит олиш билан боғлиқ хавфлар ва қарзни ўз вақтида тўламаслик оқибатлари ҳақида олдиндан огоҳлантириши шарт бўлади. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизмати хабар берди.

 

Марказий банк бошқарувининг тегишли қарори 2026 йил 30 сентябрь куни Адлия вазирлигида 3948-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган. Ҳужжат расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ой ўтгач кучга киради.

 

Янги тартибга кўра, банкларнинг кредит маҳсулотлари рекламаларида қарзни ўз вақтида тўламаслик хавфли экани ҳақида огоҳлантириш бўлиши керак.

 

Бунда огоҳлантириш:

  • расм, видео ёки аудио кўринишидаги рекламанинг камида 10 фоизини эгаллаши;

  • кредит шартномасининг биринчи саҳифасида камида 30 фоиз майдонни эгаллаши;

  • қарзни ўз вақтида тўламаслик натижасида юзага келиши мумкин бўлган оқибатларни кўрсатиши керак.

 

Жумладан, огоҳлантиришда қарздорликнинг ошиб бориши, қарз олувчининг мол-мулки ва банк ҳисобварақларидаги маблағларига ундирув қаратилиши ҳамда кредит тарихига салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида маълумот берилади.

 

Шунингдек, мижозларни чалғитувчи кредит маҳсулотларини реклама қилган банкларга нисбатан тегишли чора ва санкциялар қўлланади.

 

Марказий банкнинг қайд этишича, мазкур ўзгартиришлар фуқароларнинг кредит олишдан олдин унинг шартлари, хатарлари ва қарзни ўз вақтида тўламаслик оқибатлари ҳақида аниқ ва тушунарли маълумотга эга бўлишини таъминлашга қаратилган.

 

Бу орқали фуқароларнинг ўз молиявий имкониятларини баҳолаб, ўйлаб қарор қабул қилишига, ортиқча қарз юкининг олдини олиш ва банкларнинг кредит маҳсулотлари ҳамда рекламасида очиқликни таъминлаш кўзда тутилган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.