Жаҳон

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди

Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган.

Махфий учрашув: Трамп маъмурияти Эрон масаласини муҳокама қилди



АҚШ президенти Дональд Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли амалдорлари Кемп-Девидда Эрон билан боғлиқ можаронинг кейинги босқичлари ҳамда Ямандаги вазиятни муҳокама қилиш учун бир неча соат давом этган ёпиқ учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ахios уч нафар америкалик амалдорга таяниб хабар берди.


Учрашув АҚШ маъмурияти томонидан расман эълон қилинмаган. Ахios манбаларига кўра, йиғилишга АҚШ вице-президенти Ж. Д. Венс раислик қилган.


Унда Давлат котиби Марко Рубио, Мудофаа вазири Пит Хегсет, Оқ уйнинг махсус вакили Стив Уиткофф, Марказий разведка бошқармаси директори Жон Ратклифф ҳамда АҚШ Қуролли кучлари штаб бошлиқлари қўмитаси раиси генерал Ден Кейн иштирок этган.


Учрашувда Эрон билан боғлиқ вазиятнинг кейинги ривожи ва Саудия Арабистони билан Ямандаги ҳутийлар ўртасидаги қарама-қаршилик муҳокама қилинган. Ахios суҳбатдошларидан бири маъмуриятнинг Яқин Шарқдаги вазият бўйича музокаралари юзасидан айрим қарорлар қабул қилинган ёки муҳим масалалар чуқур муҳокама қилинганини билдирган.


Ахios қайд этишича, бундай форматдаги аввалги учрашув 2025 йил июнь ойида, Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси бошланишидан бир неча кун олдин ўтказилган.


Шунингдек, Саудия Арабистони Ямандаги ҳутийларга қарши режалаштирилаётган ҳарбий амалиётда АҚШнинг иштирок этишини сўрамоқда. Хусусан, Риёз Вашингтондан ҳутийлар позицияларига ҳаво зарбалари беришда ёрдам кутаётгани айтилмоқда.


Ахios маълумотларига кўра, Трамп ҳозирча ҳутийларга қарши ҳаво ҳужумларида иштирок этишга эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. Бироқ АҚШ расмийлари президентнинг позицияси кейинчалик ўзгариши мумкинлигини билдирган. Саудия Арабистони эса ҳутийларга қарши кенг кўламли амалиётга тайёргарлик кўраётгани ҳақида Reuters ҳам хабар берган.

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Зеленский ва Трамп ўртасида зиддият: Украина президенти Ғарб етакчиларига қўнғироқ қилди

Телефон суҳбатлари Вашингтон ва Киев ўртасидаги муносабатлар кескинлашган бир пайтда ўтказилди.

Украинага янги президент керак — Трамп

Украинага янги президент керак — Трамп

У Зеленскийни урушни тугатишга интилмаётганликда айблади.

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Россиянинг Украинага ҳужуми оқибатида 17 киши ҳалок бўлди: болалар ҳам бор

Зеленский Россиянинг ҳужумини АҚШнинг санкцияларни юмшатиш қарори билан боғлади.

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Исаиас довули АҚШга етиб келди: айрим штатларда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Қирғоқбўйи ҳудудларидан аҳоли кўчирилмоқда, денгиздаги нефть ва газ қазиб олиш фаолияти қисқартирилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.