Ўзбекистон

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

 

Сенатнинг йигирманчи ялпи мажлисида 2026 йил 5 февраль куни Исломобод шаҳрида имзоланган “Ўзбекистон Республикаси ва Покистон Ислом Республикаси ўртасида маҳкумларни ўтказиш тўғрисидаги шартномани ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

 

Шартномага кўра, томонлар озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумларни жазонинг қолган қисмини улар фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказиш бўйича ҳамкорлик қилади.

 

Ҳужжатда маҳкумни ўтказиш шартлари ва бундай сўровни рад этиш асослари, ваколатли марказий органлар, сўров шакли ва мазмуни, ҳукмни ижро этиш тартиби, транзит ҳамда харажатларни қоплаш масалалари белгиланган.

 

Сенаторлар ушбу қонуннинг қабул қилиниши чет элда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш имкониятларини кенгайтиришини таъкидлади.

 

Шунингдек, мазкур тартиб маҳкумларнинг ижтимоий реабилитациясига кўмаклашиши, икки давлат ўртасидаги ҳуқуқий ҳамкорликни ривожлантириши ва жазони ижро этиш соҳасидаги халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаши қайд этилди.

 

Муҳокамалар якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

custom img

17 та олийгоҳда бошқарув ўзгарди: Олий таълим вазирлигига янги ваколатлар берилди

Ўзбекистон миллий педагогика университети Низомий Ганжавий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети деб қайта номланди.

custom img

Иркутскдаги касаллик гумони: Ўзбекистонда эпидемиологик назорат кучайтирилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўта хавфли юқумли касалликка гумон қилинган ҳолат бўйича вазият кузатилмоқда.

custom img

Кредит олишдан олдин огоҳлантириш: банклар учун янги талаблар белгиланди

Марказий банк қарори билан кредит рекламалари ва шартномаларида қарздорлик хавфларини очиқ кўрсатиш талаб этилади.

custom img

Бахтсиз ҳодиса ва оғир жароҳат: Россиядаги ватандош Ўзбекистонга қайтарилди

Унга парвоз вақтида икки нафар ўзбекистонлик тиббиёт мутахассиси ҳамроҳлик қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"