Жаҳон

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Собиқ иттифоқ даврида  телевизион «даволаш сеанслари» билан машҳур бўлган Анатолий Кашпировский 87 ёшида вафот этди. У 3 октябрь куни Москва шаҳрида ҳаётдан кўз юмган.

 

Кашпировскийнинг вафот этгани ҳақида россиялик телебошловчи Андрей Малахов маълум қилган. Кейинчалик бу хабар унинг яқин вакили Сергей Рудих томонидан ҳам тасдиқланган. Унинг сўзларига кўра, Кашпировскийнинг қон босими кескин тушиб кетган ва тез ёрдам чақирилган. У шифохонага олиб кетилган, бироқ юраги тўхтаган. Юрак фаолиятининг тўхташига нима сабаб бўлгани ҳозирча аниқланмоқда.

 

Анатолий Кашпировский 1939 йил 11 августда Украинанинг Став­нитса қишлоғида туғилган. У Виннитса тиббиёт институтини тамомлаган ва қарийб 25 йил давомида психиатрия шифохонасида ишлаган.

 

Унга катта шуҳрат 1980 йилларнинг охирида келган. 1989 йилда Марказий телевидениеда Кашпировскийнинг «соғломлаштириш сеанслари» намойиш этила бошлаган. Дастурлар давомида у томошабинларга гипноз ва турли психотерапевтик усуллар орқали таъсир кўрсатган. Унинг кўрсатувлари бутун собиқ иттифоқ бўйлаб миллионлаб одамларни телевизор қаршисига жамлаган.

 

Кашпировский телевизион фаолияти давомида масофадан туриб турли касалликларни даволаш мумкинлигини таъкидлаган. У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган. Кейинчалик унинг усуллари илмий ва тиббий доираларда кескин танқид қилинган. Россия Фанлар академияси 2024 йилда Кашпировскийнинг усулларини сохта илмга оид деб баҳолаган.

 

Кашпировский кейинчалик сиёсат билан ҳам шуғулланган. 1993 йилда у Россия Давлат думаси депутати этиб сайланган. 1995 йилда Будённовскдаги гаровга олинганлар билан боғлиқ вазиятда террорчилар билан музокараларда қатнашган.

 

У сўнгги йилларда ҳам ўз фаолиятини тўлиқ тўхтатмаган. 2020 йилдан бошлаб YouTube орқали онлайн «соғломлаштириш сеанслари» ўтказган.

 

 

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Қироллик зенит-ракета захиралари етишмовчилиги туфайли мавжуд тизимларни қайта тақсимламоқда.

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.