Ўзбекистон

Қашқадарёда фуқаро МИБ орқали ишга тикланди

Маълум бўлишича, фуқаро 2021 йилдан бери ишлаб келаётган ишхонасидан ғайриқонуний бўшатилган.

Қашқадарёда фуқаро МИБ орқали ишга тикланди

Қамаши туманида ҳам фуқаронинг меҳнат ҳуқуқи тикланиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.

 

Фуқаро А.Д. Қамаши туманидаги техникумда 2021 йилдан турли лавозимларда меҳнат қилиб келган. Бироқ 2026 йил 16 апрелдаги буйруқ билан у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

 

Фуқаро мазкур қарорга норозилик билдириб, судга мурожаат қилган.Фуқаролик ишлари бўйича Яккабоғ туманлараро судининг 2026 йил 20 августдаги ҳал қилув қарори билан даъво талаблари қисман қаноатлантирилди.

 

Суд техникумнинг буйруғини ғайриқонуний деб топиб, уни бекор қилиш ҳамда фуқарони техникумнинг “Таълим сифати назорати бўлими бош мутахассиси” лавозимига тиклаш ҳақида қарор қабул қилди.

 

Суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси Қамаши тумани бўлими томонидан ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, фуқаронинг меҳнат ҳуқуқи тикланди.

 

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Тошкент туманида 156 млн сўмлик тамаки ёқиб юборилди

Шунингдек, 2 млрд сўмлик дори воситалари ҳам йўқ қилинган.

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Жиззахда қидирувдаги машиналарга рейд бошланди

Тадбир МИБ ва ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилмоқда.