Жаҳон

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

 

2026 йил 5 октябрдан Тожикистон ва Эрон ўртасида умумий фуқаролик паспорти эгалари учун визасиз режим тўлиқ кучга кирди.

 

Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, амалдаги умумий фуқаролик паспортига эга бўлган икки мамлакат фуқаролари 90 кунлик муддат ичида 30 кунгача бошқа давлат ҳудудига визасиз кириши, транзит ўтиши ёки вақтинча қолиши мумкин.

 

Янги тартиб халқаро чегара ўтиш пунктларига, жумладан, қуруқликдаги чегара пунктлари ва халқаро аэропортларга нисбатан қўлланилади. Шунингдек, учинчи мамлакатлардан ҳаво йўллари орқали келиб чегарани кесиб ўтишда ҳам ушбу тартибдан фойдаланиш мумкин.

 

Бунда фуқаролар икки давлатнинг чегарани кесиб ўтиш ва мамлакат ҳудудида бўлиш бўйича миллий қонунчилиги талабларига риоя қилиши лозим.

 

Тожикистон ва Эрон ўртасидаги визасиз режим дастлаб 2024 йил 10 августда жорий этилган. Ўша пайтда тартиб фақат Душанбе–Теҳрон ва Теҳрон–Душанбе йўналишларидаги ҳаво қатновларига татбиқ этилган.

 

Эндиликда эса визасиз режим қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларини ҳам қамраб олади. Бу икки мамлакат фуқароларининг ўзаро сафарларини янада енгиллаштиради.

Россияда вабо хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

Россияда вабо хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШ элчихонаси Россиядаги америкаликлар учун соғлиқ бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Ҳарбий ёшдаги эркаклар учун хорижга чиқиш чекланганига қарамай, Украинани тарк этаётганлар сони ортмоқда.

Саудия Арабистонида турк ҳарбийлари: Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий база очиши мумкин

Саудия Арабистонида турк ҳарбийлари: Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий база очиши мумкин

Анқара тўртта муҳим газ ва электр энергияси иншоотини ҳаво мудофааси тизимлари ёрдамида ҳимоя қилишда иштирок этади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.