Жаҳон

Россияда вабо хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди

АҚШ элчихонаси Россиядаги америкаликлар учун соғлиқ бўйича огоҳлантириш эълон қилди.

Россияда вабо хавфи: АҚШ фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишга чақирди



АҚШнинг Россиядаги элчихонаси Иркутск вилоятида пневмоник вабо хавфи юзага келгани ҳақидаги хабарлар ортидан мамлакатдаги америкаликлар учун соғлиқ бўйича огоҳлантириш эълон қилди.


Дипломатик миссия Иркутск вилоятида бир кишининг ўлими, пневмоник вабо эҳтимоли ва карантин чоралари жорий этилгани ҳақидаги хабарларни кузатиб бораётганини маълум қилди.


АҚШ Давлат департаменти Россия ҳудудида бўлган фуқароларига мамлакатни зудлик билан тарк этишни тавсия қилди. Россияга сафар қилишни режалаштираётган америкаликларга эса мамлакатга бормаслик тавсия этилди.


Элчихона, шунингдек, АҚШ ҳукуматининг Россиядаги, айниқса Москва ташқарисидаги фуқароларга фавқулодда вазиятларда ёрдам кўрсатиш имкониятлари чекланганини қайд этган.


Россияда бўлган америкаликларга маҳаллий соғлиқни сақлаш органлари кўрсатмаларига амал қилиш, имкон қадар чекланган тиббий муассасаларга бормаслик ҳамда иситма ёки нафас олиш билан боғлиқ аломатлар пайдо бўлса, дарҳол тиббий ёрдамга мурожаат қилиш тавсия қилинган.


Эпидемия эҳтимоли мавжуд ҳудудларда бўлган фуқароларга эса сафардан кейинги 14 кун давомида соғлигини кузатиб бориш ва фавқулодда вазият юзага келганда АҚШ ҳукуматининг ёрдамига таянмайдиган чиқиш режасини олдиндан тайёрлаш тавсия этилган.


Аввалроқ Россиянинг Иркутск вилоятида вабо билан боғлиқ хавф юзага келгани ҳақида хабар берилган эди. Хабарларга кўра, Шелеховский туманида ўта хавфли инфекцияга гумон қилинган ҳолат қайд этилган. Кейинчалик ҳудуддаги мутасаддилар вазият назорат остида эканини билдирган.


АҚШ расмийлари Россия томонини аниқланган инфекция бўйича халқаро ҳамжамиятга кўпроқ маълумот тақдим этишга чақирган.

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Украинада демографик муаммо кучаймоқда: 6 ойда мамлакатдан чиқишлар сони киришлардан 223 мингтага кўп бўлди

Ҳарбий ёшдаги эркаклар учун хорижга чиқиш чекланганига қарамай, Украинани тарк этаётганлар сони ортмоқда.

Саудия Арабистонида турк ҳарбийлари: Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий база очиши мумкин

Саудия Арабистонида турк ҳарбийлари: Туркия Саудия Арабистонида ҳарбий база очиши мумкин

Анқара тўртта муҳим газ ва электр энергияси иншоотини ҳаво мудофааси тизимлари ёрдамида ҳимоя қилишда иштирок этади.

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Энди қуруқлик орқали ҳам бориш мумкин: Тожикистон ва Эрон ўртасида тўлиқ визасиз режим кучга кирди

Визасиз қатнов фақат ҳаво йўлларига эмас, қуруқликдаги халқаро чегара ўтиш пунктларига ҳам татбиқ этилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.