Ўзбекистон

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди

Эркак вояга етмаган қизга нисбатан жинсий зўравонлик қилиб, унга тан жароҳати етказган.

Шаръий никоҳдан кейинги зўравонлик: Олмазорда вояга етмаган қиз ҳимояга олинди



Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги хабар берди.


Маълум қилинишича, дастлабки маълумотларга кўра, Ч.Б. 2025 йил 28 август куни вояга етмаган Н.М. билан шаръий никоҳдан ўтиб, шу кундан буён у билан бирга яшаб келган.


Қайд этилишича, Ч.Б. вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик ишлатиб, жинсий зўравонлик содир этган ҳамда унга тан жароҳати етказган.


Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Олмазор тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


5 октябрь куни Олмазор туманидаги «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ҳамда туман ИИБ ходимлари вояга етмаган қиз ва унинг аммаси билан суҳбат ўтказган.


Ҳозирда қизнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, хавфсизлигини таъминлаш ҳамда руҳий ҳолатини барқарорлаштириш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.


Шунингдек, келгусида тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш мақсадида вояга етмаган Н.М.га ҳимоя ордери расмийлаштирилган.

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Қалбаки пуллар савдоси фош этилди: 297 млн сўмлик банкнотларни 148 млн сўмга сотган шахс ушланди

Унинг уйидан қалбаки банкнотлар тайёрлашда фойдаланилган принтер, махсус қоғозлар ва бошқа ускуналар ҳам топилган.

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

“Шаҳристон” бекатида метро поезди нега тўхтаб қолди?

Метрополитен поезд носозлиги юзасидан изоҳ берди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.