Ўзбекистон

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши мумкин.

11–12 октябрь кунлари сел хавфи: 9 та вилоят аҳолиси огоҳлантирилди

 

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, 11–12 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг айрим тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

 

Хусусан:

  • Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида;
  • Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида;
  • Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманларида;
  • Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманларида;
  • Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманларида хавф юзага келиши мумкин.
  • Шунингдек, Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида;
  • Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманларида;
  • Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманларида;
  • Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида сел-сув тошқини ҳодисалари кузатилиши эҳтимоли бор.

 

Ўзгидромет тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришни сўради.

 

Бундан ташқари, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиши натижасида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли мавжуд.

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Омонатга хиёнат: банк ходими 13 нафар фуқаронинг омонат пулларини ўзлаштирди

Ходим фуқаролардан олинган 1,3 млрд сўмни банк кассасига киритмасдан, ўз эҳтиёжларига сарфлагани фош этилди.

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

“Ёрқин хонадон”: “Темир дафтар”даги 1 197 та оилага қуёш панеллари бепул ўрнатилади

Лойиҳа эҳтиёжманд оилаларнинг электр энергияси харажатларини камайтириш ва ортиқча ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олишига имкон беради.

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Газ қувурлари кўчирилади: 8 октябрь куни газ вақтинча ўчирилади

Кўчириш ишлари якунлангач, газ таъминоти хавфсизлик талаблари асосида босқичма-босқич тикланади.

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

ТДТУ талабалари иссиқ ва қулай турар жойларга жойлаштирилди

Ётоқхонага аввал жойлаштирилган талабалардан ундирилган тўловлар тадбиркор томонидан уч кун муддатда тўлиқ қайтариб берилади.

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Ўзбекистон Президенти амалий ташриф билан Туркманистонга борди

Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё ва Озарбайжон давлат раҳбарларининг саккизинчи Маслаҳат учрашуви ҳамда МДҲ саммитида иштирок этади.

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Таълимда сунъий интеллект ва инглиз тилидаги дарслар: Президентга янги таклифлар тақдим этилди

Тақдимотда таълим сифатини ошириш, педагогларга методик ёрдамни кучайтириш ва тизимда замонавий ёндашувларни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: ҳафта охиригача давом этади

Бундай ҳолатлар тунги ва эрталабки вақтларда қисқа муддатли кузатилиши мумкин.

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Денис Мантуров бошчилигидаги Россия делегациясини қабул қилди

Учрашувда ҳамкорлик лойиҳалари муҳокама қилинди.