Жаҳон

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Францияда мактаб ўқувчиларининг оммавий норозилик намойишлари ортидан ҳукумат ўқитувчилар етишмовчилигини бартараф этиш учун фавқулодда режа эълон қилди. Унга кўра, ўқитувчилар ўрнини босиш учун қўшимча 3 минг нафар педагог жалб этилади.

 

Франция таълим вазири Эдуар Жефре лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди. Шунингдек, вазир ректоратларга 2026-йилги бюджетда назарда тутилганидан кўпроқ ўқитувчини шартнома асосида ишга олишга рухсат беради.

 

Франция таълим тизимида ўқув йили давомида ўқитувчилар ўрнини босувчи қарийб 21 минг нафар ўрта мактаб педагоги фаолият юритади. Уларнинг тахминан 10 минг нафари штат асосида, қолганлари эса шартнома асосида ишлайди.

 

Ҳукуматнинг бу қарори юқори синф ўқувчиларининг талабларидан бирига жавоб бўлди. Бироқ касаба уюшмалари қўшимча ўқитувчиларни жалб этиш ташаббусини таълим тизимидаги кадрлар етишмовчилигининг тизимли ечими бўлмаган «шошилинч чора» деб баҳолади.

 

Маълумотларга кўра, 8 октябрь куни Франция бўйлаб давом этган ўқувчилар намойишлари вақтида 504 киши ҳибсга олинган, 48 нафар ҳуқуқ-тартибот ходими жароҳатланган. Энг йирик тартибсизликлар Париждаги Бастилия майдонида юз берган. Пайшанба куни мамлакат бўйлаб намойишларда 70 мингдан ортиқ киши қатнашган.

 

7 октябрь куни Франция бош вазири Себастьян Лекорню ҳукумати ой охиригача ўқувчилар норозиликларида билдирилган шикоятларни инобатга олишга қаратилган чораларни эълон қилишини билдирган эди.

 

Сўровнома натижаларига кўра, французларнинг аксарияти юқори синф ўқувчиларининг норозиликларини қўллаб-қувватлайди, бироқ намойишлар тўхтатилишини ҳам истайди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Сиёсий рақибларни қийноққа солиш: Мадуро ва рафиқасига янги айбловлар қўйилди

Суд жараёни 2027 йил 1 июнга белгиланган.

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон АҚШ билан музокараларни давом эттирмоқчи — Пезешкиан

Эрон президентининг айтишича, томонлар таклифлар алмашган ва уларга тузатишлар киритмоқда.

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

“Бу синов эди”: Иркутскда ўлат хавфи бўйича текширув якунланди

Расмийлар ўлат тарқалгани ҳақидаги хавотирларни тасдиқловчи ҳолатлар аниқланмаганини билдирди.

Қурол ишлаб чиқариш 2,5 баравар ошди: Эрон узоқ урушга тайёрлигини билдирди

Қурол ишлаб чиқариш 2,5 баравар ошди: Эрон узоқ урушга тайёрлигини билдирди

Теҳрон ортиқча ҳарбий маҳсулотларни экспорт қилишни ҳам режалаштирмоқда.

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Франциядаги норозиликлар Бельгиягa ҳам тарқалди: 200 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

Намойишчилар таълим соҳасидаги ислоҳотлар ва ўқиш тўловларининг оширилишига қарши чиқмоқда.

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Краматорскда автобусларга зарба берилди: 33 киши ҳалок бўлди

Ҳужумдан сўнг Краматорск ва Словянск шаҳарларида жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди.

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

“Бир сафарда бир нечта мамлакат”: Жапаров ягона сайёҳлик визасини таклиф қилди

Қирғизистон президенти Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон учун ягона сайёҳлик визасини жорий этишни илгари сурди.