Жаҳон

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида

АҚШ президенти Россия-Украина можаросини ҳал қилиш жараёни тезлашганини маълум қилди.

“Бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади”: Трамп Украина ва Эрон ҳақида



Дональд Трамп Россия ва Украина ўртасидаги ҳарбий можаро, шунингдек, АҚШ ва Эрон ўртасидаги уруш тез орада ҳал қилинишини маълум қилди. Унинг айтишича, бу борада музокаралар жадал давом этмоқда.


Трамп бу ҳақда Нью-Йорк штатида Республикачилар партиясидан губернаторликка номзодни қўллаб-қувватлаш митингида сўзлаган. У Россия ва Украина ўртасида келишувга эришилишига ишонч билдирган.


“Биз бунга эришамиз ва бу тезда амалга ошади. Мен яна иккита урушни ҳал қилиш арафасидаман”, — деган АҚШ президенти.


Ушбу баёнот Трампнинг Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатидан кейин янграган. Томонлар суҳбат давомида Украина атрофидаги вазият ва бошқа масалаларни муҳокама қилган. Россия президенти ёрдамчисининг маълум қилишича, Путин Киевнинг ҳаракатлари тинчлик музокараларига тўсқинлик қилаётганини таъкидлаган.


Майамида АҚШ, Украина ва Европа давлатлари вакиллари иштирокида ҳам музокаралар бўлиб ўтган. Учрашувларда можарони қиш бошланишидан олдин тугатиш имкониятлари, дон экспорти, узоқ муддатли хавфсизлик кафолатлари ва Украинанинг урушдан кейинги тикланиши муҳокама қилинган.


Reuters хабарига кўра, томонлар яқин ҳафталарда можарони ҳал қилиш бўйича ягона таклифни келишиб, кейин уни Россияга тақдим этишни режалаштирмоқда.


Трамп Truth Social тармоғидаги постида ўзи саккизта можарони ҳал қилганини даъво қилган эди. У Покистон ва Ҳиндистон, Камбоджа ва Таиланд, Сербия ва Косово, Конго ва Руанда, Исроил ва Эрон, Миср ва Эфиопия, Арманистон ва Озарбайжон, шунингдек, Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можароларни санаб ўтган.


АҚШ президенти ушбу можароларнинг ҳар бири учун Нобель тинчлик мукофотига лойиқ бўлганини айтган. Шунингдек, у Нобель қўмитасининг қарорини танқид қилган ва мукофотнинг берилиш тартибидан норозилигини билдирган.

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

“Сингапурни фабрикаларсиз қура олмайман. Мен сеҳргар эмасман” — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти нефтни қайта ишлаш заводини ёпиш ҳақидаги мурожаатга жавоб берди.

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Россиянинг саккизта ҳудудида мигрантлар таксичилик қила олмаслиги мумкин: ўзбекистонликларга таъсир қилиши мумкин

Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар фуқаролари бундан мустасно бўлади.

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Хитойда турар-жой мажмуасида ёнғин: ҳалок бўлганлар сони 14 кишига етди

Ҳозирча ҳодиса сабаби маълум эмас.

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Мисрда поездлар тўқнашди: етти киши ҳалок бўлди

Фожиа оқибатида 114 киши жароҳатланган.

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

“Украина бироз бошқача бўлади” — Трамп

АҚШ президенти Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик келишувидан сўнг Украина келажаги ҳақида гапирди.

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Глобал ҳарорат яна кўтарилди: 2026 йил энг иссиқ иккинчи йил бўлиши мумкин

Мутахассислар 2026 йилнинг 2024 йилдаги ҳарорат рекордини такрорлаши ёки янгилаши эҳтимолини 20 фоиз деб баҳоламоқда.

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Маст ҳолда рулга ўтиришнинг оқибати: ўзбекистонлик эркак 15 суткага қамалиши мумкин

Шунингдек, Қозоғистонда қўлга олинган эркак 7 йилга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши мумкин.

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Мисрда икки поезд тўқнашди: 64 киши жароҳатланди

Ҳалок бўлганлар бор-йўқлиги ҳозирча аниқланмаган.