Жаҳон

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди

Султанбековнинг аввалги судланганлиги бўйича ўталмаган жазо қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний жазо муддати 7 йил этиб белгиланди.

Давлат тўнтаришига уриниш айблови: собиқ президентнинг ўғли 4 йилга қамалди



Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаевнинг ўғли Қодирбек Атамбаев давлат ҳокимиятини зўрлик билан эгаллашга уриниш иши бўйича 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Суд унинг мол-мулкини мусодара қилиш ҳақида ҳам қарор чиқарди. Бу ҳақда AKIpress хабар берди.


Бишкек шаҳрининг Первомай туман суди 8 октябрь куни мазкур иш бўйича ҳукмни эълон қилди. Қодирбек Атамбаев ва Социал-демократлар партияси етакчиси Темирлан Султанбеков ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга уринишда айбдор деб топилди.


Султанбеков ҳам мазкур иш доирасида 4 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бироқ унинг 2025 йилда овозларни сотиб олиш иши бўйича аввал тайинланган жазосининг ўталмаган қисми ҳам ҳисобга олиниб, якуний қамоқ муддати 7 йил этиб белгиланди. Унинг ҳам мол-мулки мусодара қилинади.


2025 йил ноябрь ойининг охирида Қирғизистон ҳуқуқ-тартибот органлари оммавий тартибсизликларни режалаштиришда гумон қилиб, 10 кишини ҳибсга олган. Улар орасида Қодирбек Атамбаев, Темирлан Султанбеков, собиқ депутатлар Шайлубек Атазов ва Кубаничбек Қодиров, шунингдек, собиқ президентнинг собиқ тан қўриқчиси Дамир Мусакеев ҳам бўлган.


Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар навбатдан ташқари парламент сайловларидан кейин мамлакатнинг жанубидан бошлаб оммавий норозилик намойишларини ташкил этишни режалаштирган. Дастлаб уларга оммавий тартибсизликларга тайёргарлик кўриш айби қўйилган. Кейинчалик Қодирбек Атамбаев ва Темирлан Султанбековга нисбатан айблов ҳокимиятни зўрлик билан эгаллашга уриниш моддаси бўйича ўзгартирилган.


Суд жараёни 2026 йил июль ойида бошланган ва ёпиқ эшиклар ортида ўтказилган. Ҳимоя томони суд мажлисларини очиқ ўтказишни сўраган, бироқ бу илтимос рад этилган. Судланувчилар ва уларнинг вакиллари тергов томонидан илгари сурилган воқеалар талқинига қарши чиққан.

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

“Ҳаммасини беришади ёки йўқ бўлиб кетишади” — Трамп

АҚШ президенти Эрон Америка талабларини қабул қилмаса, мамлакат йўқ қилиниши мумкинлигини айтди.

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

15 ёшгача — тақиқ, 18 ёшгача — чеклов: Туркия ижтимоий тармоқлар учун янги қоидаларни жорий этади

Ёши 15 дан кичик экани аниқланган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ёпилади.

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Панамада 7,7 магнитудали зилзила: цунами хавфи ҳақида огоҳлантириш берилди

Хавфсизлик нуқтаи назаридан метронинг иккита линиясида ҳаракат вақтинча тўхтатилган.

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

Тошкентда халқаро контент бозори ташкил этилади: тадбир 2027 йил февралда ўтказилади

«Таshkent Content Market» 50 дан ортиқ давлатдан 3 минг нафардан зиёд иштирокчини жамлаши кутилмоқда.

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Бишкекда қабристондан жойни олдиндан банд қилиш бошланди: 10 йиллик хизмат нархи белгиланди

Қирғизистон пойтахтида вафот этган турмуш ўртоғи ёнидан қабристон учун жойни олдиндан банд қилиш мумкин.

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ар-Риёд аэропортига ҳужум қилди: уч киши ҳалок бўлди

Ар-Риёд эса жавобан Ямандаги ҳусийлар нишонларига ҳаво зарбалари берди.

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франциядаги намойишлар ҳукуматни ҳаракатга келтирди: мактабларга қўшимча ўқитувчилар юборилади

Франция таълим вазири лицейларда ишда бўлмаган ўқитувчилар ўрнини босиш бўйича «фавқулодда режа»ни тақдим этди.

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

«Яндекс»га икки марта дронлар ҳужуми уюштирилди: айрим хизматларда узилишлар кузатилмоқда

Рязань вилоятидаги ва Калуга шаҳридаги маълумотлар марказлари дронлар ҳужумига учради.