Ўзбекистон

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Фермерлар кенгаши ҳоким фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар ортидан мурожаат йўллаган.

Пискент ҳокими фермерларга босим ўтказгани айтилмоқда: прокуратурага мурожаат қилинди

Ўзбекистон фермерлари кенгаши Тошкент вилояти Пискент тумани ҳокими Музаффар Ариповнинг фермерларга босим ўтказгани ҳақидаги хабарлар юзасидан прокуратура органларига мурожаат қилди. Бу ҳақда «Фермер минбари» Теlegram-канали хабар берди.

 

Кенгаш 2026 йил 9 октябрь куни йўллаган мурожаатида ҳокимнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилишида амалий ёрдам сўраган.

 

Аввалроқ Пискент тумани ҳокими фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

 

Фермерлар кенгаши муносабатида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддаси эслатилиб, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги таъкидланган. Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-моддасига кўра, ҳақорат қилиш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 бараваридан 40 бараваригача жарима белгиланиши қайд этилган.

 

Ҳокимлик 9 октябрь куни ҳолат юзасидан изоҳ бериб, фермерлар билан йиғилиш картошка экиш бўйича белгиланган режалар бажарилмагани сабабли ўтказилганини билдирган.

 

Ҳокимлик маълумотига кўра, туманда ғалладан бўшаган қарийб минг гектар ерда такрорий экин сифатида кечки картошка етиштириш режалаштирилган. Бироқ айрим фермерлар белгиланган режа асосида картошка экмаган, ер майдонларини эса бошқа шахсларга сотиб юборган.

 

Ҳокимлик ер фермернинг хусусий мулки эмаслигини, ундан фойдаланиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилишини таъкидлаган. Шу билан бирга, ҳокимлик белгиланган вазифаларнинг долзарблиги йиғилишдаги ҳар қандай муомала шаклини оқламаслигини билдирган. Фермерларнинг ҳуқуқлари ва аҳоли манфаатлари ҳурмат қилиниши, йиғилишдаги муомала ҳамда телефонлар олиб қўйилгани ҳақидаги даъволар холис ўрганилиши лозимлиги қайд этилган.

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Сохта қатнов, қиммат чипта ва алданган йўловчилар: Транспорт вазирлиги огоҳлантирди

Фирибгарлар кассаларда чипта қолмаганини айтиб, йўловчиларга уларни бир неча баробар қиммат нархда таклиф қилмоқда.

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

8,8 млн сўмгача жарима: носоз самолётларни учирганларга жазо белгиланмоқда

Шунингдек, Фуқаролик авиацияси агентлиги кўрсатмаларини бажармаганлик учун жавобгарлик белгилаш таклиф этилган.

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударё қуриб боряптими? Вазирлик вазиятга изоҳ берди

Амударёнинг қуриб бораётгани ҳақида ижтимоий тармоқларда хабарлар пайдо бўлди.

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Мажбурий никоҳ, зўравонлик: Туркиядаги 17 ёшли қиз Ўзбекистонга қайтарилди

Қиз Туркияга ўқиш баҳонасида олиб борилган.

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Метро пандуслари нега ишламаяпти? Метрополитен изоҳ берди

Электрон кўтаргичлар бўйича масъул ташкилотларга мурожаатлар юборилган.

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

680 минг сўм сақлаб қолинади: банкларнинг кредит пулини автоматик ечишига чеклов қўйилади

Банклар барча карталардаги жами қолдиқ меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг ярмидан камайиб кетишига йўл қўймаслиги керак.

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Никоҳ статистикаси: ярим йилда 694 нафар аёл 50 ёшдан кейин турмуш қурди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–июнь ойларида 92,3 мингта никоҳ қайд этилди.

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Тошкентда иссиқ сув 5 кунга ўчирилади: манзиллар маълум қилинди

Бунга қозонхоналарда режали профилактика ишлари олиб борилиши сабаб бўлади.