Ўзбекистон

20 минг хонадон, 55 минг ўринли стадион: Янги Тошкентда қандай режалар бор?

Вазирлик ва давлат ташкилотлари Янги Тошкентга кўчирилади.

20 минг хонадон, 55 минг ўринли стадион: Янги Тошкентда қандай режалар бор?

 

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишини жадаллаштириш масалалари юзасидан инвестор ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот қилмоқда.

 

Давлат раҳбари сўнгги бир ой давомида тадбиркорлар билан ўтказилган учрашувларда билдирилган таклифлар, ер ажратиш, рухсат олиш ва тўловлар билан боғлиқ муаммолар ўрганилганини таъкидлади.

 

Йил охиригача Янги Тошкентда 20 минг хонадонни фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бу камида 70 минг киши учун янги яшаш муҳитини яратишни англатади.

 

Президент аҳолининг эҳтиёжларини ҳисобга олиб, уй-жойлар билан бир вақтда дам олиш, спорт, савдо, таълим ва тиббиёт хизматлари учун зарур инфратузилмани ҳам ташкил этиш муҳимлигини таъкидлади.

 

Янги Тошкентда ФИФА талабларига жавоб берадиган 55 минг ўринли стадион ҳам қурилмоқда. У келаси йили 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг асосий ареналаридан бири бўлади.

 

Шу муносабат билан ташриф буюрувчилар учун меҳмонхоналар, кафе, ресторан ва кўнгилочар масканларга бўлган эҳтиёжни аниқ ҳисоблаб чиқиш ҳамда бу маълумотларни тадбиркорларга очиқ тақдим этиш вазифаси қўйилди.

 

Янги Тошкентнинг ишбилармонлик муҳитини шакллантиришда давлат идораларини янги ҳудудга кўчириш ҳам муҳим аҳамиятга эга. Ҳозирда Қурилиш, Транспорт ва Энергетика вазирликлари енгил конструкцияли биноларда фаолият юритмоқда. Шунингдек, вазирлик ва идораларнинг 2,6 минг нафар ходимига мўлжалланган 9 та бино қурилмоқда.

 

Бош вазирга қолган вазирликлар ва давлат ташкилотларини ҳам Янги Тошкентга кўчириш ишларини бошлаш топширилди.

 

Зарур ҳолларда давлат ташкилотларининг пойтахтдаги мавжуд биноларини бузиб, қайта қуриш ҳуқуқисиз, фақат жорий таъмирлаш ва фойдаланиш шарти билан сотиш масаласи ҳам кўриб чиқилади.

“50–100 йилдан кейин ҳам эсланадиган замин яратишимиз керак” — Президент

“50–100 йилдан кейин ҳам эсланадиган замин яратишимиз керак” — Президент

Янги Тошкентда пойтахт туманлари ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади.

Меҳмонхона ва савдо марказлари учун тўловлар камаяди: Янги Тошкентда янги тартиб

Меҳмонхона ва савдо марказлари учун тўловлар камаяди: Янги Тошкентда янги тартиб

Шунингдек, инвесторлар таклифларини тезкор кўриб чиқиш ва йирик лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш режалаштирилган.

Сохта эълонлар ва қиммат чипталар: Транспорт вазирлиги фуқароларни огоҳлантирди

Сохта эълонлар ва қиммат чипталар: Транспорт вазирлиги фуқароларни огоҳлантирди

Фирибгарлар Москва–Тошкент автобус чипталарини белгиланган нархдан бир неча баробар қимматга сотмоқда.

Аэропортда ҳушидан кетди: Туркияда бетоб бўлиб қолган 19 ёшли йигит ватанга қайтарилди

Аэропортда ҳушидан кетди: Туркияда бетоб бўлиб қолган 19 ёшли йигит ватанга қайтарилди

Унинг даволаниш харажатларининг бир қисмини у ердаги ватандошлар қоплашга ёрдам берди.

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ар-Риёддаги халқаро аэропортга ҳужум: икки нафар ўзбекистонлик жароҳатланди

Ҳодиса вақтида аэропортда яна 20 нафарга яқин ўзбекистонлик бўлган.

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

«Бундай ҳаракатлар зудлик билан тўхтатилиши шарт»: Ўзбекистон Ар-Риёд аэропортига қилинган ҳужумни қатъий қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги томонларни кескинликни кучайтирмасликка чақирди.

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Тошкентда хавфли дарахтлар хатловдан ўтказилади: хавф солаётганлари рухсатнома билан кесилади

Пойтахтда дарахтларнинг сони, тури, ёши, ҳолати ва жойлашуви ҳисобга олиниб, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар реестри шакллантирилади.

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Андижонда оғир ЙТҲ: уч киши ҳалок бўлди

Юк машинасининг тормоз тизимида носозлик юзага келиб, еттита автомобиль билан тўқнашган.