Ўзбекистон

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

 

13–14 октябрь кунлари ёғиши кутилаётган ёмғирлар сабабли Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқинлари хавфи мавжуд. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.

 

Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши ва Ғузор туманларида; Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон ва Музработ туманларида сел хавфи мавжуд.

 

Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон, Пайариқ, Жомбой ва Иштихон туманлари; Навоий вилоятининг Хатирчи, Навбаҳор, Нурота, Конимех ва Кармана туманлари ҳам хавф мавжуд ҳудудлар қаторида қайд этилган.

 

Шунингдек, Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш ва Янгиобод туманлари; Тошкент вилоятининг Оҳангарон, Бўстонлиқ, Паркент, Пискент, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманлари, Ангрен ва Олмалиқ шаҳарларида ҳам сел-сув тошқинлари юзага келиши мумкин.

 

Наманган вилоятининг Поп, Косонсой, Чортоқ, Чуст, Наманган ва Янгиқўрғон туманлари; Фарғона вилоятининг Сўх, Шоҳимардон, Фарғона ва Бешариқ туманлари; Андижон вилоятининг Андижон, Асака, Жалақудуқ, Қўрғонтепа, Пахтаобод, Избоскан, Хўжаобод ва Марҳамат туманлари ҳамда Хонобод шаҳрида ҳам хавф мавжуд.

 

Бундан ташқари, республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир сувлари тўпланиб, ҳудудларни сув босишига олиб келиши эҳтимоли бор.

 

Фуқаролардан, айниқса, тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда ушбу ҳудудларда ҳаракатланаётган ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларини кўриш сўралди.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Айни пайтда МИБ томонидан 319 минг долларлик қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Алиментдан қарздор ота ИИО ҳамкорлигида топилган.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Айни вақтда мазкур тракторларни баҳолатиш чоралари кўрилмоқда

“50–100 йилдан кейин ҳам эсланадиган замин яратишимиз керак” — Президент

“50–100 йилдан кейин ҳам эсланадиган замин яратишимиз керак” — Президент

Янги Тошкентда пойтахт туманлари ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади.