Ўзбекистон

Меҳмонхона ва савдо марказлари учун тўловлар камаяди: Янги Тошкентда янги тартиб

Шунингдек, инвесторлар таклифларини тезкор кўриб чиқиш ва йирик лойиҳаларни амалга оширишни жадаллаштириш режалаштирилган.

Меҳмонхона ва савдо марказлари учун тўловлар камаяди: Янги Тошкентда янги тартиб

 

Президент Шавкат Мирзиёев Янги Тошкент қурилишига сармоядорларни кенг жалб этиш, уларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва лойиҳаларни амалга ошириш жараёнларини соддалаштириш зарурлигини таъкидлади.

 

Давлат раҳбари Янги Тошкентнинг мастер режаси мукаммал шаҳар барпо этиш учун ишлаб чиқилганини, бироқ у инвесторлар ташаббусига тўсқинлик қилмаслиги кераклигини қайд этди. Агар таклиф этилаётган лойиҳа шаҳар манфаатларига хизмат қилса, лот майдони ёки объект турини ўзгартириш бўйича ташаббуслар қўллаб-қувватланиши лозим.

 

Таъкидланишича, бундай ўзгаришлар учун ҳуқуқий имконият мавжуд. Бироқ таклифларни кўриб чиқиш тартиби мураккаб ва етарлича шаффоф эмас, айрим қарорлар эса ойлаб чўзилмоқда. Шу боис инвесторларнинг таклифларини аниқ мезонлар асосида тезкор кўриб чиқиш вазифаси қўйилди.

 

«Санкт-Петербург» мавзесига тадбиркорлар қизиқиши унинг концепцияси, лойиҳа ҳужжатлари ва қурилиш рухсати олдиндан тайёрланганлиги билан изоҳланади. Янги Тошкент дирекциясига шундай тайёр лойиҳалар сонини кўпайтириш топширилди.

 

Шунингдек, шаҳарнинг қиёфасини белгилайдиган йирик тижорат объектларини кўпайтириш зарурлиги таъкидланди. Ҳозиргача сотилган 54 та лотдан фақат учтасидаги лойиҳа қиймати 100 миллион доллардан ошади.

 

Шу мақсадда ер майдонларини очиқ ташаббус ва “Swiss challenge” тамойили асосида ажратиш амалиёти жорий этилади. Бунда ташаббус дастлаб очиқ эълон қилинади. Агар бошқа инвесторлар ундан яхшироқ шартларни таклиф этмаса, ер майдони биринчи ташаббускорга ажратилади.

 

Янги Тошкентда хизмат кўрсатиш ва ижтимоий объектлар қурилишини рағбатлантириш мақсадида инфратузилма тўловлари ҳам қайта кўриб чиқилади. Президент турар жой қуриш билан шаҳарга хизмат кўрсатадиган меҳмонхона ёки савдо марказини барпо этишнинг иқтисодий юки бир хил эмаслигини таъкидлади.

 

Янги тартибга кўра, инфратузилма тўловининг базавий ставкаси савдо, сервис ва бизнес марказлари учун 3 баробар, меҳмонхона ва туризм объектлари учун 5 баробар, маданий ҳамда кўнгилочар масканлар учун 10 баробар камайтирилади. Хусусий боғча, мактаб ва шифохоналар учун тўлов 1 фоиз этиб белгиланади. Ушбу тартиб қурилиши бошланган лойиҳаларга ҳам татбиқ этилади.

 

Бундан ташқари, дунёнинг етакчи архитекторлари ишлаб чиққан ўзига хос лойиҳалар учун тезкор тартиб жорий этилади. Лойиҳалаш, қурилиш ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёнлари жадаллаштирилиб, бир хил маълумотларни қайта-қайта талаб қилиш амалиётига чек қўйилади.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Айни пайтда МИБ томонидан 319 минг долларлик қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Алиментдан қарздор ота ИИО ҳамкорлигида топилган.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Айни вақтда мазкур тракторларни баҳолатиш чоралари кўрилмоқда

“50–100 йилдан кейин ҳам эсланадиган замин яратишимиз керак” — Президент

“50–100 йилдан кейин ҳам эсланадиган замин яратишимиз керак” — Президент

Янги Тошкентда пойтахт туманлари ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади.

20 минг хонадон, 55 минг ўринли стадион: Янги Тошкентда қандай режалар бор?

20 минг хонадон, 55 минг ўринли стадион: Янги Тошкентда қандай режалар бор?

Вазирлик ва давлат ташкилотлари Янги Тошкентга кўчирилади.