Ўзбекистон

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Бюронинг Яккасарой туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 2026 йил 2 сентябрдаги ижро варақасига асосан қарздор б.К.дан ундирувчи “H.F.C.” МЧЖ фойдасига 567 млн сўм миқдоридаги қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро ҳужжати мавжуд.

 

Ижро иши доирасида қарздорнинг мулкий ва молиявий ҳолати ўрганилиб, тегишли ташкилотларга сўровлар юборилди. Олинган маълумотлар асосида қарздорнинг банк ҳисобварақларига ҳамда унга тегишли автотранспорт воситасига нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда чекловлар ўрнатилди.

 

Шу билан бирга, давлат ижрочиси томонидан қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш зарурлиги бир неча маротаба тушунтирилиб, тегишли тартибда огоҳлантирилган. Бироқ кўрилган чораларга қарамасдан, қарздорлик ихтиёрий равишда бартараф этилмади.

 

Натижада, ижро ҳужжати талабларини амалда таъминлаш мақсадида қарздорга тегишли "MALIBU 2" русумли автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланди ҳамда онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

 

Автотранспорт воситасини реализация қилишдан тушган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда ундирувчи тадбиркор фойдасига йўналтирилиб, мавжуд қарздорликни қоплашга сарфланади.

 

Мазкур ҳолат яна бир бор суд ҳужжатида белгиланган мажбуриятларни ўз вақтида ва ихтиёрий равишда бажариш муҳимлигини кўрсатади. Чунки қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этмаслик мол-мулкни хатлаш, чекловлар қўллаш ва уни мажбурий тартибда реализация қилиш каби ижро чораларига сабаб бўлиши мумкин.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Айни пайтда МИБ томонидан 319 минг долларлик қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Алиментдан қарздор ота ИИО ҳамкорлигида топилган.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Айни вақтда мазкур тракторларни баҳолатиш чоралари кўрилмоқда

“50–100 йилдан кейин ҳам эсланадиган замин яратишимиз керак” — Президент

“50–100 йилдан кейин ҳам эсланадиган замин яратишимиз керак” — Президент

Янги Тошкентда пойтахт туманлари ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади.