Ўзбекистон

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Айни пайтда МИБ томонидан 319 минг долларлик қарздорликни ундириш чоралари кўрилмоқда.

Тошкентда кредит қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси Алоҳида муҳим ижро ишларни ижро этиш шўъбаси иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг 2026 йил 6 апрелдаги ижро варақаси келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжатига асосан, қарздорлар — “W.L.” МЧЖ ва фуқаро Х.Н.дан ундирувчи банк ХАТБ фойдасига жами 319 316,47 АҚШ доллари миқдоридаги қарздорликни ундириш, ундирувни фуқаро Ю.А.га тегишли, 300 000 АҚШ долларига баҳоланган Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Султонобод МФЙда жойлашган кўчмас мулкка қаратиш белгиланган.



Ижро ҳужжати 2026 йил 8 апрель куни шўъба иш юритувига келиб тушиб, шу куннинг ўзида ижро иши юритиш тўғрисида қарор қабул қилинган.



Қонунчилик талабларига мувофиқ, қарздорларга қарздорликни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилган. Бироқ белгиланган муддатда мажбурият бажарилмагани сабабли мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Жумладан, гаров мулки ҳисобланган мазкур кўчмас мулк белгиланган тартибда хатланган.



Айни вақтда кўчмас мулкни “E-AUKSION” электрон савдоларига чиқариш чоралари кўрилмоқда. Савдо натижасида тушган маблағлар қонунчиликда белгиланган тартибда ундирувчи банк фойдасига йўналтирилиб, қарздорликни қоплашга сарфланади.

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ички авиақатновлар учун янги тарифлар: чипталар 20 фоизгача арзон бўлади

Ўзбекистонда ички авиақатновлар тарифлари қайта кўриб чиқилди.

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Тошкентда қарздорлик сабаб MALIBU-2 хатланди

Айни пайтда транспорт воситаси онлайн-аукцион савдоларига чиқарилмоқда.

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

Сирдарёда қарздор машиналарга қарши рейд ўтказилмоқда

2026 йил мобайнида ўтказилган мазкур рейд тадбирлари давомида қарздорларга тегишли 416 та автотранспорт воситалари жарима майдонларига жойлаштирилган.

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Тошкентда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер МИБ орқали бўшатилди

Ижро ҳаракатлари давомида қурилма мажбурий тартибда бузилиб, суд ҳужжати талаби амалда бажарилди.

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

9 та вилоятда сел хавфи бор: фуқаролардан эҳтиёткорлик сўралди

Айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босишига олиб келиши мумкин.

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Жиззахда алимент тўламай юрган ота қидирувда топилди

Алиментдан қарздор ота ИИО ҳамкорлигида топилган.

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Жиззахда солиқ қарзи сабаб 3 та трактор хатланди

Айни вақтда мазкур тракторларни баҳолатиш чоралари кўрилмоқда

“50–100 йилдан кейин ҳам эсланадиган замин яратишимиз керак” — Президент

“50–100 йилдан кейин ҳам эсланадиган замин яратишимиз керак” — Президент

Янги Тошкентда пойтахт туманлари ва мамлакатнинг қолган 13 та ҳудудига 100 гектардан ер ажратилади.