Ўзбекистон

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди



Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида дунёнинг қарийб 200 та давлати вакиллари иштирок этган халқаро робототехника мусобақасида Ўзбекистон ёшлари юқори натижа қайд этди. Терма жамоа 3 та олтин медални қўлга киритиб, мутлақ чемпионликка эришди.


Ўзбекистон вакиллари мусобақадаги 16 та ўйиннинг барчасида ғалаба қозониб, 637 балл тўплади ва мусобақа рекордини ўрнатди.


FIRST Global Challenge — дунёнинг турли мамлакатларидан иқтидорли мактаб ўқувчиларини бирлаштирадиган халқаро робототехника мусобақаси. Бу йилги беллашув ўрмон ёнғинларининг олдини олиш, уларнинг оқибатларини камайтириш ва табиатни қайта тиклаш масалаларига бағишланди.


Ўзбекистонлик ёш муҳандислар ушбу экологик муаммоларга инновацион муҳандислик ечимларини тақдим этиб, ўз билим ва салоҳиятини намоён этди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган.

Болалар хавфсизлиги хавф остида: Damas'да 11 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Болалар хавфсизлиги хавф остида: Damas'да 11 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Мирзаобод туманида болаларни меъёрдан ортиқ ташиган ҳайдовчига чора кўрилди.

Пахта теримида 132 та қонунбузилиш аниқланди: 8,8 млрд сўмдан ортиқ пул ундирилди

Пахта теримида 132 та қонунбузилиш аниқланди: 8,8 млрд сўмдан ортиқ пул ундирилди

Давлат меҳнат инспекцияси пахта йиғим-терими мавсумида 145 та мониторинг ўтказиб, мажбурий меҳнат, иш ҳақларини кечиктириш ва меҳнат шартномаларининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳолатларни қайд этди.

Давлат харидларида рақобат талаблари бузилди: 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобат талаблари бузилди: 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси бир нечта вилоятдаги давлат ташкилотларининг харидларини ўрганиб, тендер ва танловларда рақобатни чеклаш аломатларини аниқлади.

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

Марказий банк пруденциал меъёрлар ва қонунчилик талабларини бузган банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

«Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.