Жаҳон

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди



Украина халқаро молия институтлари олдидаги қарзларини 2061 йилгача тўлашни режалаштирган. ТАСС Украина Молия вазирлиги маълумотлари асосида ҳисоб-китоб қилиб, мамлакатнинг Халқаро валюта жамғармаси (ХВЖ) ва Жаҳон банки олдидаги жами тўловлари қарийб 128,86 миллиард долларни ташкил этишини маълум қилди.


Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу сумманинг қарийб 100,92 миллиард доллари асосий қарз, 27,94 миллиард доллари эса фоиз тўловларига тўғри келади. Тўловлар 2057 йилгача долларда, 2061 йилгача эса еврода амалга оширилиши кўзда тутилган.


2026 йилда Украинанинг ташқи кредиторларга тўловлари 4,86 миллиард долларни ташкил этиши кутилмоқда. Шундан 2,41 миллиард доллари асосий қарз, 2,45 миллиард доллари эса фоизлардан иборат.


Бироқ бу ҳисоб-китоблар янги ташқи қарзлар олинмаслиги шарти билан тузилган. Украина қарз олишни давом эттирса, келажакдаги тўловлар ҳажми ва муддати ҳам ўзгариши мумкин.


Украина давлат қарзи ортиб бормоқда


Украина Молия вазирлиги маълумотларига кўра, 2026 йил 31 август ҳолатида мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 9,603 триллион гривна ёки 215,55 миллиард долларни ташкил этган.


ТАСС ҳисоб-китобларига кўра, 2027 йилда давлат қарзини тўлаш ва унга хизмат кўрсатиш учун 1,18 триллион гривна — қарийб 26,4 миллиард доллар сарфланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, давлат кафолатлари билан таъминланган кредитлар бўйича мажбуриятларни бажариш учун яна 21 миллиард гривна ажратиш кўзда тутилган.


Ҳукумат 2027 йилда 1,66 триллион гривна миқдорида қарз олишни режалаштирмоқда. Давлат қарзининг прогноз қилинаётган чегараси 12 триллион гривнадан ошиб, ялпи ички маҳсулотнинг (ЯИМ) қарийб 110,4 фоизига тенг бўлиши мумкин.


ТАСС маълумотларига кўра, Владимир Зеленский президентлиги даврида Украина давлат қарзи сезиларли даражада ошган. 2019 йил май ойи охирида қарз қарийб 47,1 миллиард долларни ташкил этган бўлса, ҳозирги кўрсаткич анча юқори.


Ҳарбий харажатлар ва бюджет тақчиллиги


ТАСС келтирган маълумотларга кўра, Украина Мудофаа вазирлиги 2027 йилги харажатлар учун тахминан 175 миллиард доллар сўраган. Бироқ бюджет лойиҳасида мудофаа эҳтиёжларига 108,3 миллиард доллар ажратиш кўзда тутилган. Сўралган ва режалаштирилган маблағ ўртасидаги фарқ 67 миллиард долларга яқин.


Украинанинг 2027 йилдаги ўз даромадлари 71,7 миллиард доллар бўлиши прогноз қилинган. Давлат облигациялари савдоси, хусусийлаштириш ва грантлардан тушумлар ҳам ҳисобга олинса, жами даромад 82,9 миллиард долларга етиши кутилмоқда.


Шу билан бирга, ТАСС ҳисоб-китобида 2027 йилги бюджет тақчиллиги қарийб 96 миллиард доллар ёки ЯИМнинг 37 фоизи миқдорида баҳоланган. Украина ҳукумати бу камомадни, жумладан, Ғарб давлатлари ёрдами ҳисобидан қоплашни кутмоқда.


Олий Рада депутати Олга Василевска-Смаглюкнинг таъкидлашича, Украина 2027–2029 йилларда бюджет тақчиллигини қоплаш учун катта миқдорда ташқи қарз жалб этишига тўғри келади. Унинг ҳисоб-китобларига кўра, 2026–2028 йилларда ташқи қарзлар мамлакатнинг молиялаштириш эҳтиёжларининг қарийб 80 фоизини қоплаши керак.


Депутат келтирган прогнозга кўра, давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарз 2028 йилда ЯИМнинг 114,2 фоизигача кўтарилиши, 2029 йилда эса 108,7 фоизгача пасайиши мумкин. Бироқ бу прогноз 2027 йилдан бошлаб хавфсизлик вазиятининг сезиларли яхшиланиши тахминига асосланган.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Қироллик зенит-ракета захиралари етишмовчилиги туфайли мавжуд тизимларни қайта тақсимламоқда.

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.