Жаҳон

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

Туркия президенти Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

 

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ҳусийларнинг Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёддаги Қирол Холид халқаро аэропортига қилган ҳужумини қоралади. У Анқаранинг Саудия Арабистони ва унинг халқини қўллаб-қувватлашини билдирди. Бу ҳақда Анадолу агентлиги хабар берди.

 

Эрдоған Анқарада вазирлар маҳкамаси йиғилишидан сўнг қилган баёнотида ҳужумни ноқонуний ва ғайриинсоний деб атади. У ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, жароҳатланганларга тезроқ соғайиб кетишни тилади.

 

Туркия раҳбарининг таъкидлашича, Анқара минтақада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш тарафдори ҳамда бу йўлдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

 

Эрдўған, шунингдек, Макка қўшма мудофаа келишуви яқин кунларда парламентга тасдиқлаш учун киритилишини маълум қилди.

 

Аввалроқ Саудия Арабистони расмийлари Ар-Риёд халқаро аэропортига қилинган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани ва 309 киши жароҳатланганини билдирган. Ҳусийларга қарши араб коалицияси вакили Турки ал-Малики ҳужум учун Ямандаги ҳусийлар ҳаракатини айблаган.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Қироллик зенит-ракета захиралари етишмовчилиги туфайли мавжуд тизимларни қайта тақсимламоқда.

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.