Ўзбекистон

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди



Тошкент шаҳридаги Фарғона йўлида жамоат транспорти учун ажратилган махсус йўлакларда ҳаракатни назорат қилувчи камералар ўрнатилди. Бу ҳақда пойтахт транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида маълум қилинди.


Камералар йўлнинг 6 километрли қисмида, ҳар икки йўналишдаги «А» махсус йўлакларга ўрнатилган. Пойтахтнинг бошқа кўчаларида ҳам автобус йўлаклари бўйлаб ҳаракатни назорат қилувчи камералар босқичма-босқич ишга туширилмоқда.


Махсус йўлаклар автобусларнинг тирбандликларга тушиб қолмасдан, белгиланган жадвал асосида ҳаракатланиши ва йўловчиларни манзилларига ўз вақтида етказиши учун мўлжалланган.


Маълум қилинишича, битта автобусда бир вақтнинг ўзида 50 нафардан ортиқ йўловчи бўлиши мумкин. Шу сабабли, бошқа транспорт воситаларининг автобус йўлакларига кириши жамоат транспорти ҳаракатига халақит бериб, кўплаб йўловчиларнинг кечикишига сабаб бўлиши мумкин.


Эслатиб ўтамиз, соат 06:00 дан 23:00 гача тегишли рухсатга эга бўлмаган транспорт воситаларининг «А» махсус йўлакларда ҳаракатланиши тақиқланади.

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

5 минг долларлик иш ваъдаси: Қорақалпоғистонда гумонланувчи ушланди

У фуқарони ҳамшираликка ишга жойлаштириш эвазига пул талаб қилган.

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка  1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Иш ҳақи берилмаган эди: Россияда 8 ўзбекистонликка 1,5 миллион рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Ундириладиган маблағ иш ҳақи қарздорлиги, кечиктирилган тўловлар учун компенсация ва маънавий зарар товонларини ўз ичига олади.

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Тошкент ИЭС мазут ёқишни тўхтатиши мумкин: янги “Ҳалқа” подстанциясига кучланиш берилди

Янги подстанциянинг ишга туширилиши натижасида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг бир қисмидаги электр юкламалари қайта тақсимланади.

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Ўзбекистонда янги техникум ташкил этилади: қутқарувчилар тайёрланади

Муассаса 2027/2028-ўқув йилидан фаолият бошлайди. Унда мактаб битирувчилари давлат гранти ва контракт асосида таҳсил олиши мумкин.

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Президент соғлиқни сақлаш ходимларини касб байрами билан табриклади

Шавкат Мирзиёев тиббиёт ва фармацевтика ходимларига мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт ва касбий фаолиятларида муваффақият тилади.

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев Президент Олимпиадаси спорт мусобақаларининг ғолиблари ва иштирокчиларига табрик йўллади

Давлат раҳбари спортчиларнинг ота-оналари, устоз ва мураббийларига миннатдорлик билдирди.

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Тошкентда автобус ҳайдовчиси транспорт воситаси остида қолиб, ҳалок бўлди

Автобуснинг қўл тормози фаоллаштирилмагани оқибатида транспорт воситаси ҳаракатлана бошлаган ва уни тўхтатишга уринган ҳайдовчи автобус остида қолиб кетган.

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Ўзбек киноси учун янги истеъдодлар: Истанбулда талабалар билан учрашув бўлиб ўтди

Туркияда таҳсил олаётган ёшлар ўзбек киноси бугунги ҳолати, янги фильмлар ва халқаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди.