Ўзбекистон

Пахта теримида 132 та қонунбузилиш аниқланди: 8,8 млрд сўмдан ортиқ пул ундирилди

Давлат меҳнат инспекцияси пахта йиғим-терими мавсумида 145 та мониторинг ўтказиб, мажбурий меҳнат, иш ҳақларини кечиктириш ва меҳнат шартномаларининг мавжуд эмаслиги билан боғлиқ ҳолатларни қайд этди.

Пахта теримида 132 та қонунбузилиш аниқланди: 8,8 млрд сўмдан ортиқ пул ундирилди


 Давлат меҳнат инспекцияси томонидан пахта йиғим-терими мавсумида меҳнат қонунчилигига риоя этилиши юзасидан ҳудудларда ўтказилган мониторинглар давомида 132 та қонунбузилиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда инспекция маълум қилди.

 
Жорий йилнинг 10 октябрь ҳолатига кўра, жами 145 та мониторинг ўтказилган. Аниқланган қонунбузилишларнинг 3 таси фуқароларни мажбурий меҳнатга жалб этиш, 18 таси меҳнат шароитлари талабларига риоя қилмаслик, 25 таси терим пулларини ўз вақтида бермаслик билан боғлиқ.

 
Шунингдек, 86 та ҳолатда теримчилар билан меҳнат шартномаси тузилмагани аниқланган. Қонунбузилишлар юзасидан 46 та ҳолат бўйича жами 172,8 млн сўм жарима белгиланган. Шундан 44 та ҳолатда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси асосида 106,8 млн сўм, яна 2 та ҳолатда 51-модда асосида 66 млн сўм жарима қўлланилган.

 
Бундан ташқари, масъулларга 32 та ёзма кўрсатма берилган. Инспекция маълумотига кўра, теримчиларга тўланиши керак бўлган 8 млрд 870,6 млн сўм маблағ ундириб берилган.

 
Давлат меҳнат инспекцияси пахта теримида ишчиларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, терим пулларининг ўз вақтида тўланишини таъминлаш ва мажбурий меҳнатнинг олдини олиш бўйича мониторингларни давом эттиришини билдирган.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган.

Болалар хавфсизлиги хавф остида: Damas'да 11 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Болалар хавфсизлиги хавф остида: Damas'да 11 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Мирзаобод туманида болаларни меъёрдан ортиқ ташиган ҳайдовчига чора кўрилди.

Давлат харидларида рақобат талаблари бузилди: 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Давлат харидларида рақобат талаблари бузилди: 10 млрд сўмлик қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси бир нечта вилоятдаги давлат ташкилотларининг харидларини ўрганиб, тендер ва танловларда рақобатни чеклаш аломатларини аниқлади.

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

8 та банк жаримага тортилди: Марказий банк қоидабузарликларни аниқлади

Марказий банк пруденциал меъёрлар ва қонунчилик талабларини бузган банкка нисбатан жарима санкцияларини қўллади.

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари — таълим ва илм-фан вазирига бириктирилган идоралар: рўйхат тасдиқланди

Вазирлар Маҳкамаси таркибида 12 та штат бирлигидан иборат Таълим, илм-фан ва соғлиқни сақлаш масалалари котибияти ҳам ташкил этилди.

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

Одилхон Исмоилов иши: у уч йиллик синов муддати билан озод қилинди

«Райҳон оилавий миллий таомлари» таъсисчиси Одилхон Исмоилов озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган эди.

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Ўзбекистонда ўз мобил паллиатив хизматига эга илк болалар хосписи ташкил этилмоқда

Лойиҳа доирасида болаларга уйда тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилади.