Жаҳон

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

 

Россия Ички ишлар вазирлиги устувор ривожланиш ҳудудларида фаолият юритадиган айрим меҳнат мигрантлари учун имтиҳон талабини бекор қилиш ташаббуси билан чиқди. Тегишли қонун лойиҳаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталида эълон қилинган.

 

Ҳужжатга кўра, иш берувчилар томонидан ишга жалб этиладиган ва ушбу ҳудудларда ишлаш учун рухсатнома олган хорижий фуқароларни рус тилини, Россия тарихини ҳамда қонунчилик асосларини билишини тасдиқлаш мажбуриятидан озод қилиш таклиф этилмоқда.

 

Устувор ривожланиш ҳудудлари Россиянинг айрим ҳудудларида инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадида ташкил этилган. Иқтисодий ривожланиш вазирлиги маълумотларига кўра, Узоқ Шарқда 16 та, Арктика зонасида эса иккита шундай ҳудуд мавжуд.

 

Россияда айрим тоифадаги хорижий ишчиларни тил имтиҳонидан озод қилиш амалиёти аввал ҳам қўлланган. 2025 йилда ҳукумат махсус квота асосида иш рухсатномаси оладиган мигрантларни имтиҳондан озод этиш бўйича қонун лойиҳасини тақдим этган. Мазкур ҳужжат ўша йилнинг июль ойида учинчи ўқишда қабул қилинган.

 

Шу билан бирга, бошқа тоифадаги хорижий фуқаролар учун имтиҳон талаблари кучайтирилган. 2025 йил 10 июлдан бошлаб рус тили имтиҳонида тинглаб тушуниш бўлимига оид талаблар оширилган, шунингдек, вақтинчалик ва доимий яшаш учун рухсатнома олиш имтиҳонларида тинглаб тушуниш ҳамда гапириш кўникмаларига қўйиладиган талаблар кенгайтирилган.

 

Россия Таълим ва фан вазирлиги маълумотига кўра, 2025 йил октябрь-декабрь ойларида 201,5 мингдан ортиқ киши иш рухсатномаси ёки патент олиш учун зарур бўлган рус тили даражасини тасдиқлаш мақсадида имтиҳон топширган. Уларнинг 35,5 фоизи биринчи уринишда имтиҳондан ўта олмаган. Бироқ имтиҳон топширганларнинг 87,9 фоизи якунда талабни бажарган.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Қироллик зенит-ракета захиралари етишмовчилиги туфайли мавжуд тизимларни қайта тақсимламоқда.

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.