Жаҳон

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Германия ва Польша янги чекловлар ташаббусини илгари сурмоқда.

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда



Европа Комиссияси Россияга қарши санкцияларнинг 23-пакетини тайёрлашни бошлади. Янги чекловлар 2026 йил охиригача тақдим этилиши мумкин. Бу ҳақда Politicо нашри манбаларга таяниб хабар берди.


Нашр маълумотларига кўра, янги санкцияларни илгари суришда Германия ва Польша етакчилик қилмоқда. 15 октябрь куни бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи йиғилишида аъзо давлатлар, аввало, Россия энергетика секторига нисбатан чекловларни кучайтириш масаласини кўтаришни режалаштирмоқда.


Politicо бу ташаббусни Россия ва АҚШ ўртасида дизель ёқилғиси етказиб бериш бўйича яқинда тузилган келишувлар билан боғлаган.


Бундан аввал Европа Иттифоқи Россиянинг ҳарбий-саноат комплекси билан боғлиқ қарийб 1 600 та компания ва жисмоний шахсни қамраб олувчи 22-санкциялар пакетини тасдиқлаган эди. Чекловлар мудофаа саноати корхоналари, уларнинг раҳбарлари ҳамда Қрим, Донбасс ва Новороссияда Давлат Думаси сайловларида қатнашган сиёсатчиларга нисбатан ҳам жорий этилган.

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

15 нафардан ортиқ киши сўроқ қилинмоқда, бироқ боланинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

АҚШ президенти Пекин ва Москванинг Теҳронга кўмаклашаётгани ҳақидаги тахминларни рад этиб, икки давлат бундай ёрдам туфайли кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини таъкидлади.

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

Туркия президенти Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Қироллик зенит-ракета захиралари етишмовчилиги туфайли мавжуд тизимларни қайта тақсимламоқда.