Жаҳон

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради

Қироллик зенит-ракета захиралари етишмовчилиги туфайли мавжуд тизимларни қайта тақсимламоқда.

Ҳусийлар ҳужуми Саудия Арабистонини хавотирга солди: қироллик Покистондан ёрдам сўради



Саудия Арабистони Ямандаги ҳусий исёнчиларининг ҳужумлари кучайиб бораётгани сабабли Покистондан ҳаво ҳужумидан мудофаа бўйича ёрдам сўради. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри манбаларга таяниб хабар берди.


Нашр маълумотларига кўра, қироллик кейинги ҳужумларни қайтариш учун зарур бўлган тутиб қолувчи ракеталар етишмовчилигига дуч келмоқда. Шу сабабли Саудия Арабистони мавжуд ҳаво мудофааси батареяларини қироллик саройлари ва энергетика инфратузилмаси ўртасида қайта тақсимлашга мажбур бўлган.


Ар-Риёд ҳарбий иттифоқчиси Покистондан ёрдам сўраш билан бирга, дунё бўйлаб ҳаво мудофааси тизимларини изламоқда. Шунингдек, Саудия Арабистони Ямандаги иттифоқчиларини қўллаб-қувватлаш учун хорижий жангчиларни ёллаш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.


WSJ қайд этишича, валиаҳд шаҳзода Муҳаммад бин Салмоннинг АҚШ билан яқин алоқаларни мустаҳкамлаш ва мамлакатга катта миқдорда инвестиция киритиш бўйича саъй-ҳаракатларига қарамай, Вашингтон ҳусийлар ҳужумларига қарши ҳарбий ёрдам кўрсатиш борасидаги сўровларга ҳозирча эҳтиёткорлик билан ёндашмоқда. АҚШ Саудия Арабистонига ҳарбий маслаҳатчилар юборган.


Ҳужумлар хавфи валиаҳд шаҳзоданинг шахсий хавфсизлик чораларини ҳам кучайтирган. Нашр манбаларига кўра, 41 ёшли Муҳаммад бин Салмон кучли қўриқланадиган, бункерлар билан жиҳозланган саройлар ўртасида ҳаракатланмоқда ва махсус танланган хавфсизлик гуруҳи томонидан ҳимоя қилинмоқда.


Эслатиб ўтамиз, 10 октябрь куни Ар-Риёддаги асосий аэропортга уюштирилган ҳужум оқибатида 12 киши ҳалок бўлгани ва 309 киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган. Жабрланганлар орасида икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳам бўлиб, улар енгил тан жароҳатлари олган.

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

“Мен буни жуда хоҳлардим”: Трамп учинчи муддат ҳақида гапирди

АҚШ президенти учинчи муддатга президент бўлиш истагини билдирди.

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Россияда мигрантлар учун имтиёз: айрим ишчилар рус тили имтиҳонидан озод қилиниши мумкин

Ички ишлар вазирлиги айрим мигрантларни рус тили, тарих ва қонунчилик бўйича имтиҳондан озод қилишни таклиф қилди.

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Дунёда қашшоқлик ортди: муҳтожлар сони 1,2 миллиардга етди

Қашшоқликда яшаётганларнинг ярмидан кўпини болалар ташкил этади. Тадқиқот 108 та ривожланаётган мамлакатни қамраб олган.

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

Сунъий интеллект ва ядровий уруш: 2100 йилга бориб инсониятга нима хавф солади?

17 та глобал хавф миллиардлаб инсонларнинг ҳаёти ва саломатлигига зарар етказиши мумкин.

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндексдаги носозликлар: ускуналарни тиклаш ярим йилгача вақт олади

Яндекс маълумотлар марказларига қилинган дронлар ҳужумидан кейин айрим хизматларда узилишлар кузатилди.

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

3 минг доллар эвазига мамлакатдан чиқиш: АҚШ мигрант болаларга таклиф бермоқда

АҚШ 5 ёш ва ундан катта мигрант болаларга мамлакатни ихтиёрий равишда тарк этиш учун пул таклиф қилмоқда.

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Путин Трамп эълон қилган энергетик сулҳни бузди — Зеленский

Украина президенти Москва келишувга риоя қилмаса, жавоб чораларини кўришини билдирди.

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

“Трамп океани”: АҚШ президенти янги таклиф билан чиқди

АҚШ президенти океанлардан бирининг номини ўзгартиришни таклиф қилди.