Ўзбекистон

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Бугун дунё жуда тез ўзгаряпти. Технологиялар, иқтисодиёт, шаҳарлар, одамларнинг яшаш тарзи янгиланмоқда. Бундай даврда ҳар қандай давлат олдида икки катта вазифа туради: замондан ортда қолмаслик ва шу жараёнда ўзлигини йўқотмаслик.

 

Президент Шавкат Мирзиёев илгари сурган “ЎЗ” фалсафаси айнан шу икки тушунчани бир нуқтада бирлаштиради: Ўзбекистон. Ўзгариш. Ўзлик. Масъулият.

 

Бу ерда “ўз” сўзи бежиз марказга қўйилмаган. Чунки инсон ҳам, жамият ҳам аввало ўзини англашдан бошланади. Биз киммиз? Қаердан келдик? Нимага таянамиз? Қандай давлат қурмоқчимиз? Бу саволларга жавоб бермасдан туриб, тараққиётнинг йўналишини белгилаб бўлмайди.

 

Шу маънода, “ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси. Дунё тажрибасини ўрганиш, энг замонавий технологияларни олиб келиш, глобал иқтисодиётга чуқур кириб бориш — зарурат. Аммо модернизация бошқаларнинг тайёр қолипини кўчириш дегани эмас.

 

Ўзбекистон ўзгариши керак. Лекин Ўзбекистонлигича қолган ҳолда.

 

Чунки ўзлигини йўқотган тараққиёт охир-оқибат тақлидга айланади. Фақат ўтмиш билан яшаб, янгиланишдан қўрқиш эса турғунликка олиб келади. “ЎЗ” ана шу икки чекка нуқта ўртасидаги ўзимизга хос тараққиёт йўлини ифодалайди: илдизга таяниш, дунёга очилиш ва келажакни ўз қўли билан қуриш.

 

Аслида бу қараш бугун пайдо бўлган эмас. Президент Шавкат Мирзиёев ҳали 2017 йилдаёқ шундай деган эди:

 

“Вазиятни ўзимиз, ўз ақл-заковатимиз, меҳнатимиз билан ўзгартирмасак, ҳеч ким четдан келиб бу ишни биз учун қилиб бермайди”.

 

Орадан йиллар ўтиб, бу фикр бугун янада кенгроқ мазмун касб этмоқда. Ўз кучимиз. Ўз ақл-заковатимиз. Ўз меҳнатимиз. Ўзгариш учун ўз масъулиятимиз.

 

Чунки тараққиётни четдан тайёр ҳолда олиб келиб бўлмайди. Уни биров қуриб ҳам бермайди. Тараққиёт жамиятнинг ўзида — одамларнинг билими, меҳнати, ташаббуси, яратувчанлиги ва ўз кучига ишончидан пайдо бўлади.

 

Шу нуқтада “ЎЗ”нинг яна бир муҳим маъноси очилади — дахлдорлик.

 

“Ўзимники” деган жойда бефарқликка ўрин қолмайди. Ўз уйингни асрайсан. Ўз ишингга жавоб берасан. Ўз фарзандинг келажаги ҳақида қайғурасан. Худди шундай, ўз юртинг тақдирига ҳам четдан қараб турмайсан.

 

Шунинг учун “ЎЗ” — фақат ўзлик ҳақидаги ғоя эмас. У томошабинликдан дахлдорликка, кутишдан ҳаракатга, боқимондаликдан масъулиятга ўтиш фалсафасидир.

 

Бугун Ўзбекистон катта ўзгаришлар даврида. Янги шаҳарлар қуриляпти, иқтисодиёт янгиланяпти, замонавий технологиялар кириб келяпти, дунё билан алоқалар кенгайяпти. Аммо бу жараёнларни бирлаштириб турадиган асосий нуқта ўзгармайди: биз қандай Ўзбекистон қураётганимизни ўзимиз аниқ билишимиз керак.

 

Биз дунёга очиқмиз. Энг яхши технологияларни оламиз, илғор тажрибани ўрганамиз, сармоя ва билимни жалб қиламиз. Лекин Ўзбекистоннинг келажагини барибир ўзимиз қурамиз.

 

Бунда мақсад бошқаларга ўхшаш эмас, балки дунё тажрибаси ва замонавий имкониятлардан фойдаланган ҳолда Ўзбекистоннинг ўзига хос тараққиёт моделини шакллантиришдир. Янгиланиш миллий ўзликдан воз кечишни англатмайди. Аксинча, мустаҳкам илдиз ва ўз қадриятларига таянган жамиятгина глобал ўзгаришлар шароитида ўз йўлини аниқ белгилай олади.

 

Шу маънода, “ЎЗ” фалсафаси тараққиётнинг асосий кучини аввало ўз салоҳиятимиз, билимимиз, меҳнатимиз ва ташаббусимизда кўришга ундайди. Мамлакат келажагини белгилаш ва кўзланган ўзгаришларни амалга ошириш эса жамиятнинг дахлдорлиги, ташаббуси ва масъулиятига боғлиқ.

Ўзбекистон — ЎЗ.
Ўз йўли. Ўз танлови. Ўз келажаги.
Ўзимизники.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

Самарқандда Cobalt электроскутерни уриб юборди: икки киши ҳалок бўлди

ЙТҲ оқибатида бир киши воқеа жойида, яна бири шифохонада вафот этган.

Болалар хавфсизлиги хавф остида: Damas'да 11 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Болалар хавфсизлиги хавф остида: Damas'да 11 нафар боғча боласини олиб кетаётган ҳайдовчи ушланди

Мирзаобод туманида болаларни меъёрдан ортиқ ташиган ҳайдовчига чора кўрилди.