Ўзбекистон

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

Қалбаки пуллар Туркиядан олиб келингани аниқланган.

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

 

Самарқанд шаҳрида 7 400 АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки банкнотларни сотишга уринган уч нафар фуқаро қўлга олинди. Улар қалбаки пулларни 44 миллион сўмга сотаётган вақтида ушланган.

 

Давлат хавфсизлик хизмати, Божхона ва Ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида Самарқанд шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уриниш фаолияти фош этилди. Хусусан, Тойлоқ туманида яшовчи, 1996, 2002 ва 2003 йилларда туғилган уч нафар фуқаро қўлга олинди.

 

Аниқланишича, улар 100 долларлик қалбаки банкнотлардан иборат жами 7 400 АҚШ долларини шартли харидорга 44 миллион сўмга сотган вақтида қўлга олинган. Қалбаки купюралар Туркиядан олиб келингани маълум бўлган.

 

Шунингдек, қўлга олинганларнинг икки нафари муқаддам судлангани аниқланган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Қалбаки валюта савдосига алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Ҳайдовчи кескин бурилишда тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва устунга урилган.

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифларини ҳар йили 1 майдан индексация қилиш, иссиқлик энергияси нархини 15 фоизгача камайтириш ва тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Лицензия олиш учун 30–40 тагача ҳужжат тақдим этиш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Президент ташаббуси амалда: Ислом цивилизацияси марказида дуал таълим йўлга қўйилди

Президент ташаббуси амалда: Ислом цивилизацияси марказида дуал таълим йўлга қўйилди

Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлик доирасида бўлажак журналистларни амалий тайёрлаш ва Марказнинг илмий-маърифий меросини замонавий медиа орқали ёритиш кўзда тутилган.

Сел ва фожиа: Қашқадарёда Damas оқизиб кетилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Сел ва фожиа: Қашқадарёда Damas оқизиб кетилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давомида автомобилдаги йўловчининг жасади топилган.