Жаҳон

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди

АҚШ президенти оролда нефть, газ ва фойдали қазилмаларни кенг кўламда қидириш ишлари бошланиш арафасида эканини айтди, бироқ лойиҳанинг тафсилотларини очиқламади.

АҚШ Гренландия ресурсларига қизиқмоқда: Трамп нефть ва газ лойиҳаларини маълум қилди


АҚШ президенти Доналд Трамп Гренландияда нефть, газ ва фойдали қазилмаларни кенг кўламда қидириш ишлари бошланишга тайёрланаётганини маълум қилди. У бу ҳақда 14 октябрь куни ўзининг Тruth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.



Трампнинг таъкидлашича, Гренландияда дунёнинг бошқа ҳудудларига қараганда осонроқ ўзлаштирилиши мумкин бўлган нефть захиралари жуда катта. Бироқ у бу даъвони тасдиқловчи тадқиқотлар, лойиҳада иштирок этадиган компаниялар ёки қидирув ишлари қачон бошланиши ҳақида аниқ маълумот бермаган. АҚШнинг ушбу жараёндаги иштироки қандай бўлиши ҳам ҳозирча номаълум.



Трамп ўз баёнотида Гренландиянинг АҚШ ва Европа хавфсизлиги учун аҳамиятини ҳам алоҳида таъкидлаган. Унинг фикрича, келажакда АҚШга қарши амалга оширилиши мумкин бўлган ҳаво ҳужумлари Гренландия орқали ўтиши мумкин. Президент оролнинг географик жойлашуви ракеталар, дронлар ва бошқа таҳдидларни аниқлаш ҳамда уларга қарши чоралар кўришда муҳимлигини билдирган.



Маълумот учун, ўтган ой АҚШ, Дания ва Гренландия раҳбарлари Арктикадаги хавфсизликни мустаҳкамлашга қаратилган келишувни имзолаган эди. Ҳужжат АҚШнинг оролдаги ҳарбий иштирокини кенгайтириш, иккита янги ҳарбий база ташкил этиш ва Трамп илгари сурган “Олтин гумбаз” ракетага қарши мудофаа тизимини жойлаштириш имкониятларини назарда тутади. Шу билан бирга, келишув Даниянинг суверенитетини ва Гренландия аҳолисининг ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини тасдиқлайди.

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин

Ташаббус муаллифлари тушган маблағларни россиялик ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирмоқчи.

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Эбола қурбонлари сони ортмоқда: ўлим ҳолатлари 4 381 тага етди

Конгода 9 066 та инфекция ҳолати қайд этилди.

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

24 соат ичида 104 та зарба: ҳусийлар Саудия Арабистонини айбламоқда

Ҳарбий қўмондонлик вакили ҳужумлар оқибати тинч аҳоли ҳалок бўлганини билдирди.

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Трамп ҳозирча якуний қарорга келмаган, унинг маслаҳатчиларининг аксарияти эса иқтисодий босимни давом эттириш тарафдори.

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария расмийлари икки юк кемасига дронлар билан ҳужум қилинганини билдирди. Россия элчиси изоҳ бериш учун чақиртирилди.

Ар-Риёд аэропорти 17 октябргача ёпиқ қолади: ҳусийлар ҳужумларидан кейин текширувлар давом этмоқда

Ар-Риёд аэропорти 17 октябргача ёпиқ қолади: ҳусийлар ҳужумларидан кейин текширувлар давом этмоқда

Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва инфратузилмани текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

15 нафардан ортиқ киши сўроқ қилинмоқда, бироқ боланинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Германия ва Польша янги чекловлар ташаббусини илгари сурмоқда.