Жаҳон

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган

Трамп ҳозирча якуний қарорга келмаган, унинг маслаҳатчиларининг аксарияти эса иқтисодий босимни давом эттириш тарафдори.

Эронга қарши янги ҳужум эҳтимоли: Трамп ва Нетаняху бир неча бор музокара ўтказган



Дональд Трамп ва Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операцияни қайта бошлаш эҳтимолини муҳокама қилган. Бу ҳақда Исроилнинг N12 телеканали хабар берди.


Манбаларга кўра, сўнгги икки ҳафта давомида икки мамлакат расмийлари ўртасида бир неча бор музокаралар ўтказилган. Нетаняху қўшма зарбалар зарурлигини Эроннинг ядровий дастурини қайта тиклашга уринаётгани ҳақидаги хавотирлар билан изоҳлаган.


Ахios хабарида айтилишича, ўтган ҳафта бўлиб ўтган телефон суҳбати чоғида ҳам Исроил бош вазири Эрон ядровий дастурига оид разведка маълумотларидан хавотир билдирган. Муҳокамаларда ҳарбий ва ядровий объектларга АҚШ ва Исроил томонидан биргаликда зарба бериш эҳтимоли кўриб чиқилган.


Бироқ Трамп бу борада ҳозирча қатъий қарор қабул қилмаган. Манбаларнинг билдиришича, унинг позицияси ўзгариб турибди. Пентагон раҳбари Пит Хегсет ва АҚШ Марказий қўмондонлиги вакиллари ҳарбий амалиётларни қайта бошлаш тарафдорлари сифатида тилга олинган. Трамп маслаҳатчиларининг аксарияти эса иқтисодий санкциялар ва бошқа босим чораларини давом эттиришни маъқул кўрмоқда.


Хабарларга кўра, 2 октябрь куни Кемп-Девидда Трамп маъмуриятининг юқори лавозимли вакиллари можаронинг кейинги босқичлари ва Эронга қайта зарба бериш эҳтимолини муҳокама қилиш учун узоқ давом этган учрашув ўтказган.


Исроил ҳарбий раҳбарияти ҳам можаронинг қайта бошланиши оқибатларидан хавотирда. N12 маълумотига кўра, Исроил армияси бош штаби раҳбари Эял Замир америкалик ҳамкасблари билан суҳбатда янги ҳарбий ҳаракатлар ва Эроннинг жавоб зарбалари Исроилдаги сайловларни кечиктиришга олиб келиши мумкинлигини билдирган.


Исроилда парламент сайловлари 27 октябрга, АҚШда эса Конгресснинг оралиқ сайловлари 3 ноябрга белгиланган. Шу сабабли Эронга қарши кенг кўламли ҳарбий операциянинг қайта бошланиши сиёсий жиҳатдан ҳам сезгир масала бўлиб қолмоқда.


Манбаларнинг таъкидлашича, АҚШ ва Исроил ҳарбийлари юқори шайлик ҳолатида қолмоқда ва Трамп қарорини ўзгартирган тақдирда ҳаракатларни қайта бошлашга тайёргарлик кўрмоқда.

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария соҳилларида кема дрон ҳужумидан чўкди: 11 денгизчи бедарак йўқолди

Болгария расмийлари икки юк кемасига дронлар билан ҳужум қилинганини билдирди. Россия элчиси изоҳ бериш учун чақиртирилди.

Ар-Риёд аэропорти 17 октябргача ёпиқ қолади: ҳусийлар ҳужумларидан кейин текширувлар давом этмоқда

Ар-Риёд аэропорти 17 октябргача ёпиқ қолади: ҳусийлар ҳужумларидан кейин текширувлар давом этмоқда

Парвозлар хавфсизлигини таъминлаш ва инфратузилмани текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

Туғруқхонадаги сирли ҳодиса: янги туғилган чақалоқ йўқолди

15 нафардан ортиқ киши сўроқ қилинмоқда, бироқ боланинг қаердалиги ҳозирча номаълум.

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Россияга қарши янги чекловлар: ЙИ 23-санкциялар пакетини тайёрламоқда

Германия ва Польша янги чекловлар ташаббусини илгари сурмоқда.

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

Трамп ишонади: Хитой ва Россия Эронга ёрдам бермаяпти

АҚШ президенти Пекин ва Москванинг Теҳронга кўмаклашаётгани ҳақидаги тахминларни рад этиб, икки давлат бундай ёрдам туфайли кўп нарсани йўқотиши мумкинлигини таъкидлади.

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

“Биз ҳусийларнинг ҳужумларини кескин қоралаймиз” — Эрдоған

Туркия президенти Саудия Арабистонини қўллаб-қувватлашини билдирди.

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бир кун ичида фуқаролик ва паспорт: Жапаров масъулларга топшириқ берди

Бунга Ўзбекистондан келган аёлнинг фуқаролик олишдаги муаммоси сабаб бўлган.

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

35 йиллик қарз юки: Украина 2061 йилгача қарз тўлайди

Мамлакатнинг давлат ва давлат томонидан кафолатланган қарзи 2026 йил августида 215,55 миллиард долларга етган.