Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди
Ёқилғи таъминотидаги узилишлар ва энергия нархларининг ошиши Европада келаётган қиш мавсумини мураккаблаштириши мумкин.

Еврокомиссия яқинлашиб келаётган қиш мавсуми жуда оғир бўлишини кутмоқда. Бу ҳақда 14 октябрь куни Брюсселда ташкилот расмий вакили маълум қилди, деб ёзади DW.
Унинг таъкидлашича, Европада энергия ресурслари танқислиги эҳтимоли мавжуд. Келгуси ойларда энергия нархларининг сезиларли ошиши фонида вазият беқарор ва олдиндан айтиш қийин бўлиб қолиши мумкин.
Ёқилғи таъминотидаги узилишлар АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши уруши бошланганидан кейин ишлаб чиқаришдаги муаммолар билан боғлиқ. Сентабр ойида Яқин Шарқ ва Россиядан дизель ёқилғиси экспорти жами кунига 1,3 миллион баррелга қисқарган.
Нархлар ошишини жиловлаш мақсадида Халқаро энергетика агентлигига аъзо давлатлар стратегик захиралардан 100 миллион баррель нефть ва дизель ёқилғисини бозорга чиқариш чораларини мувофиқлаштирмоқда.








