Ўзбекистон

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Ҳайдовчи кескин бурилишда тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва устунга урилган.

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди



Фарғона вилоятининг Фурқат туманида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган BMW ҳайдовчиси тезликни ошириши оқибатида бошқарувни йўқотиб, ҳалокатга учради. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи ҳалок бўлган. У аввал ҳам гувоҳномасиз автомобиль бошқаргани учун огоҳлантирилган ва унга нисбатан қонуний чора кўрилган.


Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар берди.


Маълум қилинишича, Қўқон шаҳрида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва қўпол қоидабузарликларнинг олдини олиш мақсадида рейдлар ўтказилмоқда. Текширувлар давомида ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигитга автомобиль бошқармаслик ҳақида огоҳлантириш берилган. Шунга қарамай, у яна рулга ўтирган.


Ҳодиса Фурқат туманидаги кескин бурилишда содир бўлган. Ҳайдовчи тезликни ошириши натижасида автомобиль бошқарувини йўқотган. Машина аввал огоҳлантирувчи устунга, кейин бетон устунга ва дарахтга урилган. Тўқнашув оқибатида автомобиль ариққа тушиб, ағдарилган.


ЙТҲ пайтида автомобилда бўлган йўловчининг айтишича, улар Бешариқ туманидан Қўқон шаҳри томон ҳаракатланган. Тезлик соатига 100 километрдан ошган. Бошқа автомобилни қувиб ўтишга уриниш вақтида ҳайдовчи бошқарувни йўқотган. Йўловчи тўқнашув пайтида олд ойнадан бир неча метр узоқликка отилиб кетганини, ҳайдовчини топганида эса унда ҳаёт аломатлари бўлмаганини айтган.

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифларини ҳар йили 1 майдан индексация қилиш, иссиқлик энергияси нархини 15 фоизгача камайтириш ва тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Лицензия олиш учун 30–40 тагача ҳужжат тақдим этиш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Президент ташаббуси амалда: Ислом цивилизацияси марказида дуал таълим йўлга қўйилди

Президент ташаббуси амалда: Ислом цивилизацияси марказида дуал таълим йўлга қўйилди

Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлик доирасида бўлажак журналистларни амалий тайёрлаш ва Марказнинг илмий-маърифий меросини замонавий медиа орқали ёритиш кўзда тутилган.

Сел ва фожиа: Қашқадарёда Damas оқизиб кетилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Сел ва фожиа: Қашқадарёда Damas оқизиб кетилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давомида автомобилдаги йўловчининг жасади топилган.

Yandex Go’даги узилишлар: хизматлар босқичма-босқич тикланмоқда

Yandex Go’даги узилишлар: хизматлар босқичма-босқич тикланмоқда

Айрим тўловларда хатолик ва кечикишлар сақланиб қолиши мумкин.

Иссиқхона эгалари учун янги имтиёзлар: солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Иссиқхона эгалари учун янги имтиёзлар: солиқларни 50 фоизга камайтириш таклиф қилинди

Шунингдек, янги иссиқхона қуриш учун 300 миллион сўмгача кредит ажратиш кўриб чиқилмоқда.

5,8 кг прегабалин ва 100 мингта бўш капсула: Гулистонда нарколаборатория аниқланди

5,8 кг прегабалин ва 100 мингта бўш капсула: Гулистонда нарколаборатория аниқланди

Гумонланувчиларга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Лойиҳа доирасида электр ва газ харажатлари учун компенсация мезонларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда электр энергияси истеъмол меъёрини ошириш ҳам назарда тутилган.