Ўзбекистон

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Ўзбекистонлик режиссёр Рашид Маликовнинг фильми Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивалида энг яхши бадиий фильм деб топилди. 5-9 октябрь кунлари Москвада ўтказилган юбилей фестивалида 14 мамлакатдан фильмлар иштирок этди.

 

Фильм ҳаётдаги қийинчиликларни енгиб, яшашдан янги маъно излаётган аёл ҳақида ҳикоя қилади. Унда инсоннинг ички кечинмалари, синовлар қаршисида ўзини йўқотмаслик ва ҳаётини қайтадан қуришга интилиши акс этган.

 

Мазкур фильмнинг жаҳон премьераси 2025 йил ноябрь ойида Қоҳира халқаро кинофестивалида бўлиб ўтган. 2026 йил июль ойида эса Сочидаги “Евразия Кинофест” фестивалида “Энг яхши сценарий” мукофотини қўлга киритган.

 

Халқаро эътирофдан янги ҳамкорликлар сари

 

Рашид Маликов айни пайтда Контент маркази билан ҳамкорликда 2027 йил 4–5 февраль кунлари Тошкентда илк бор ўтказиладиган Tashkent Content Market халқаро тадбирига тайёргарлик кўришда иштирок этмоқда.

 

Бундай халқаро майдонлар ўзбек киноижодкорлари учун хорижий ҳамкорлар билан алоқаларни кенгайтириш, ўз лойиҳаларини жаҳон бозорига олиб чиқиш ва янги ижодий ҳамкорликларни йўлга қўйиш имконини беради.

 

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Актёр Билол Исхаков аввалроқ Президент ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

Қалбаки пуллар Туркиядан олиб келингани аниқланган.

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Ҳайдовчи кескин бурилишда тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва устунга урилган.