Ўзбекистон

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган



ФИФА президенти Жанни Инфантинога 2024 йилда 2026 йилги Жаҳон чемпионатини ташкил этиш билан шуғулланувчи ФВС2026 ташкилотидан 1,72 млн доллар миқдорида тўлов амалга оширилган. Бу ҳақдаги маълумотлар АҚШ Ички даромадлар хизмати (IRС) ҳужжатлари ва ФИФА молиявий маълумотларини ўрганган ESPN суриштирувида келтирилган. ФИФА эса ўз низоми бузилгани ҳақидаги даъволарни рад этмоқда.


FWC2026 - ФИФА томонидан АҚШда 2026 йилги Жаҳон чемпионатини бошқариш ва ташкил этиш учун тузилган нотижорат ташкилот. ИРСга тақдим этилган солиқ декларациясида Инфантино номига 2024 йил учун 1,72 млн доллар миқдоридаги тўлов қайд этилган.


Бу маблағ ФИФА президентининг ташкилотнинг ўзидан олган йиллик маоши ва имтиёзларидан ташқари тўланган. ФИФАнинг 2024 йилги молиявий ҳисоботида Инфантинонинг даромади 4,274 млн Швейтсария франки, яъни тахминан 4,86 млн долларни ташкил этгани кўрсатилган. Шундай қилиб, икки ташкилотдан олинган маблағлар жами қарийб 6,58 млн долларга етган.


Бироқ FWC2026 томонидан амалга оширилган 1,72 млн долларлик тўлов ФИФАнинг 2024 йилги йиллик ҳисоботида алоҳида кўрсатилмаган. Бу ҳолат ташкилот раҳбарининг даромадлари қай даражада очиқ эълон қилингани юзасидан саволларни келтириб чиқарди.


ФИФА низомининг 43-моддаси 13-бандида ташкилот президенти, Кенгаш аъзолари ва бош котибнинг индивидуал даромадлари жамоатчиликка ошкор этилиши кераклиги белгиланган. Шу сабабли қўшимча тўловнинг йиллик ҳисоботда акс эттирилмагани низом талабларига мувофиқлик масаласини кун тартибига олиб чиқди. Бироқ бу ҳолатнинг ўзи қоидабузарлик содир этилганини узил-кесил исботламайди.


ФИФА вакили берган изоҳида ташкилот барча молиявий ҳисобот талабларига риоя қилишини ва низом бузилгани ҳақидаги ҳар қандай даъвони қатъиян рад этишини билдирган. Федерация, шунингдек, ФИФА президентининг йиллик маоши ва бошқа шартномавий имтиёзлари мустақил компенсация қуйи қўмитаси томонидан белгиланишини таъкидлаган.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

Қалбаки пуллар Туркиядан олиб келингани аниқланган.

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Фарғонада тезлик фожиаси: BMW ҳайдовчиси ЙТҲда вафот этди

Ҳайдовчи кескин бурилишда тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва устунга урилган.

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифлари ҳар йили 10 фоизгача ошиши мумкин: янги тартиб таклиф қилинди

Иситиш тарифларини ҳар йили 1 майдан индексация қилиш, иссиқлик энергияси нархини 15 фоизгача камайтириш ва тармоқлардаги йўқотишларни қисқартириш чоралари кўриб чиқилмоқда.

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Қурилиш лицензияси 2–3 кунда берилиши мумкин: ойлаб кутиладиган жараён рақамлаштирилади

Лицензия олиш учун 30–40 тагача ҳужжат тақдим этиш талабини бекор қилиш таклиф этилмоқда.

Президент ташаббуси амалда: Ислом цивилизацияси марказида дуал таълим йўлга қўйилди

Президент ташаббуси амалда: Ислом цивилизацияси марказида дуал таълим йўлга қўйилди

Ислом цивилизацияси маркази ва Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ҳамкорлик доирасида бўлажак журналистларни амалий тайёрлаш ва Марказнинг илмий-маърифий меросини замонавий медиа орқали ёритиш кўзда тутилган.

Сел ва фожиа: Қашқадарёда Damas оқизиб кетилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Сел ва фожиа: Қашқадарёда Damas оқизиб кетилиши оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Қидирув-қутқарув ишлари давомида автомобилдаги йўловчининг жасади топилган.