Россияда мактабларида янги таклиф: 10–11-синфлари пуллик бўлиши мумкин
Ташаббус муаллифлари тушган маблағларни россиялик ўқувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирмоқчи.

Россияда хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг фарзандлари учун мактабларнинг 10–11-синфларида таълимни пуллик асосда ташкил этиш таклиф қилинмоқда. Бу ҳақдаги қонун лойиҳасини Либерал-демократик партия (ЛДПР) депутатлари тайёрлаган, деб хабар берди ТАСС.
Ташаббус билан “Россия Федерациясида таълим тўғрисида”ги қонуннинг 78-моддасига ўзгартириш киритиш таклиф этилмоқда. Унга кўра, хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар Россияда бепул умумий ўрта таълимни фақат халқаро шартномалар ёки федерал қонунларда назарда тутилган ҳолларда олиши мумкин бўлади.
Қонун лойиҳаси хорижий фуқароларнинг ўрта махсус касб-ҳунар таълими олишига чекловлар киритмайди. Тўққизинчи синфни тамомлаган ўқувчилар қонунчиликда белгиланган тажриба доирасида соддалаштирилган тартибда касб-ҳунар таълими муассасаларига кириш имкониятини сақлаб қолади.
ЛДПР етакчиси Леонид Слутскийнинг таъкидлашича, мигрант болаларнинг бепул мактаб таълими минтақавий ва маҳаллий буджетларга қўшимча юк бўлмоқда. Унинг фикрича, пуллик таълимдан тушадиган маблағларни Россия мактаб ўқувчиларини қўллаб-қувватлашга йўналтириш керак.
Ҳозирча бу ташаббус қонун лойиҳаси ҳисобланади. Таклифнинг қонунга айланиши учун белгиланган тартибда кўриб чиқилиши ва қабул қилиниши керак.








