Ўзбекистон

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Боку шаҳрига амалий ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди.

 

Суҳбат аввалида Президент Шавкат Мирзиёев  Озарбайжон етакчисини Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашга раислиги муваффақиятли кечаётгани ҳамда унинг еттинчи саммити юқори савияда ташкил этилгани билан самимий табриклади.

 

Шу йилнинг август ойида Озарбайжон Президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи давомида эришилган келишувларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон – Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

 

Барча даражаларда самарали алоқалар йўлга қўйилгани мамнуният билан қайд этилди. Йил бошидан буён ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошди. Геология, энергетика, қурилиш, транспорт, логистика, енгил саноат, туризм ва бошқа соҳалардаги кооперация лойиҳалари фаол паллага кирди. Маданий-гуманитар алмашинувнинг тадбирларга бой дастури амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик масалалар юзасидан ҳам фикр алмашиб, бўлажак тадбирлар режасини муҳокама қилди.

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Актёр Билол Исхаков аввалроқ Президент ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

Педофилларга умрбод қамоқ: Президент кутилган қонунни имзолади

14 ёшга тўлмаган болаларга нисбатан жинсий зўравонлик содир этган шахсларга 25 йилгача ёки умрбод қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Автобус тозалигига бепарволик қимматга тушди: уч механик жаримага тортилди

Тошкентда 66-йўналишдаги автобуснинг санитария ҳолати ижтимоий тармоқларда танқид қилинган.

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Халқаро курьерлик жўнатмалари арзонлашади: божхона йиғими 20 фоизга туширилади

Бундан ташқари, айрим логистика марказлари 2040 йилгача ер ва мол-мулк солиқларидан озод қилинади.

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Инфантинога Жаҳон чемпионатидан 1,72 млн доллар тўланган: маблағ ҳисоботда кўрсатилмаган

Тўловнинг ФИФА йиллик ҳисоботида кўрсатилмагани раҳбар даромадларининг шаффофлиги юзасидан саволларни келтириб чиқарди.

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

44 млн сўмга сотилаётган қалбаки долларлар: уч киши ушланди

Қалбаки пуллар Туркиядан олиб келингани аниқланган.