Ўзбекистон

Андижондаги мактабда ўқувчи қизлар муштлашди: синф раҳбари ишдан олинди

Уч нафар ўқувчи қизнинг ўзаро тортишуви жанжалга айланган.

Андижондаги мактабда ўқувчи қизлар муштлашди: синф раҳбари ишдан олинди

 

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Олтинкўл туманидаги мактаблардан бирида ўқувчи қизларнинг ўзаро муштлашгани акс этган видео тарқалди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати ҳолат юзасидан изоҳ берди.

 

Маълум қилинишича, воқеа жорий йилнинг 13 октябрь куни соат 14:00 атрофида Олтинкўл тумани «Қўштепа» маҳалласида жойлашган 11-умумтаълим мактабида, танаффус вақтида содир бўлган. Уч нафар ўқувчи қизнинг ўзаро тортишуви жанжалга айланган.

 

Ҳолат назоратга олиниб, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими масъуллари, профилактика инспектори, мактаб раҳбарияти ҳамда ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида профилактик суҳбат ўтказилган.

 

Суҳбат якунида ота-оналарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддасини қўллаш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган. Шунингдек, синфни назорат қилишда йўл қўйилган камчиликлар сабабли синф раҳбари ўз вазифасидан озод этилган.

 

Вазирлик маълумотига кўра, 2014 йилда қурилган мазкур мактабда 998 нафар ўқувчи таҳсил олади. Уларга 67 нафар педагог таълим-тарбия беради.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.

Тиббий хизматлар нархи асоссиз оширилган: уч ҳудудда қонунбузилишлар аниқланди

Тиббий хизматлар нархи асоссиз оширилган: уч ҳудудда қонунбузилишлар аниқланди

Рақобат қўмитаси маълумотига кўра, истеъмолчилардан жами 1 млрд сўмдан ортиқ ортиқча маблағ ундирилган.

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Ўзбекистонда бизнесни рўйхатга олиш бошланади: жараён 30 ноябргача давом этади

Респондентлар ҳақидаги маълумотлар сир сақланиб, фақат статистик мақсадларда ишлатилади.

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Шавкат Мирзиёев Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Озарбайжон етакчилари олий даражадаги келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Суд биносидаги жанжал: ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Актёр Билол Исхаков аввалроқ Президент ва Президент Администрацияси раҳбарига мурожаат қилган эди.

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Президент Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Бокуга борди

Ўзбекистон раҳбарини Озарбайжон Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Х халқаро “Евросиё кўприги” кинофестивали: Рашид Маликовнинг фильми бош совринни қўлга киритди

Инсон тақдири ҳақидаги ҳикоя халқаро эътирофга сазовор бўлди.