Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди
Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар ва Давлатобод туман бўлимлари томонидан суд ҳужжатлари ижросини таъминлаш, суд қарорларида белгиланган талабларнинг ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишига эришиш борасида тегишли ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.
Хусусан, суд қарорлари асосида ижро ҳужжатларида назарда тутилган 11 дона мобиль телефон белгиланган тартибда йўқ қилинди.
Мазкур ижро ҳаракатлари суд қарорларида белгиланган талабларни амалда бажариш, ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш ҳамда қонунчиликда белгиланган тартиб-таомилларга риоя этган ҳолда ижро жараёнларини якунлаш мақсадида амалга оширилди.Мажбурий ижро бюросининг Наманган шаҳар ва Давлатобод туман бўлимлари томонидан бу борадаги ишлар белгиланган қонунчилик талаблари асосида давом эттирилмоқда.







