Жаҳон

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.

Покистонда мактаб томи қулади: 32 ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди

 

Покистоннинг Пешовар шаҳридаги хусусий мактабда том қулаб тушиши оқибатида камида 33 киши, жумладан, 32 нафар ўқувчи ва бир ўқитувчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда ББС хабар берди.

 

Пешавордаги Ладй Реадинг касалхонаси вакили Муҳаммад Асимнинг маълум қилишича, ҳалок бўлган ўқувчиларнинг 20 нафари ўғил, 12 нафари эса қиз болалардир.

 

Ҳодиса оқибатида мактабдан 20 нафар ўқувчи эвакуация қилинган. Улардан уч нафари оғир жароҳатлар билан касалхонада қолмоқда. Ҳалок бўлган ва жароҳатланган болаларнинг ёши 6 дан 12 гача бўлган. Уларнинг кўпчилиги бошидан жароҳат олган.

 

Қутқарувчилар вайроналар остида яна болалар қолиб кетган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Пешовар полицияси бошлиғи Миан Саиднинг сўзларига кўра, ҳодиса содир бўлган вақтда мактабда 110 нафар ўқувчи бўлган.

 

Фожиа Хайбер-Пахтунхва вилояти пойтахти Пешоварнинг шимолидаги Дир колонияси ҳудудида жойлашган Ал-Хайр хусусий ўқув марказида юз берган.

 

Қутқарув хизмати вакилининг матбуотга айтишича, бинонинг томи учинчи қават устидан қулаб тушиб, учинчи ва иккинчи қаватлар орасидаги конструкцияларни ҳам пастга тортган. Натижада вайроналар синфхоналардаги ўқувчилар устига қулаган.

 

Ҳозирча ҳодисанинг аниқ сабаби расман маълум қилинмаган. Бироқ полиция бошлиғи Миан Саид дастлабки маълумотларга кўра, бинонинг конструкцияси мустаҳкам бўлмагани қулашга сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини билдирган.

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

“Зеленскийнинг кетиш вақти келди” — Илон Маск

Аввалроқ Дональд Трамп ҳам Украинада янги президент сайлаш вақти келганини билдирган эди.

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Францияда ўқувчилар намойишлари: қарийб 8 минг киши ҳибсга олинди

Намойишлар вақтида полиция ходимлари, таълим соҳаси вакиллари ва ўқувчилар ҳам жароҳатланган.

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Истанбул ва яна икки вилоятда сув тошқини хавфи: ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Кучли ёмғир ва шамол сув тошқинлари ҳамда йўлларда ҳаракатланиш қийинлашишига олиб келиши мумкин.

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Қозоғистонга кириш қоидалари ўзгаради: электрон рухсатнома мажбурий бўлади

Янги тартиб 2026 йил ноябридан босқичма-босқич жорий этилади.

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эронга қарши “барча бомбаларнинг онаси”дан фойдаланиши мумкин — CNN

АҚШ Эроннинг энергетика ва ядровий объектларига зарба бериш режаларини муҳокама қилмоқда.

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

11 йилда 81 мингга яқин мигрант ҳалок бўлди ёки бедарак йўқолди — БМТ

Уларнинг камида 4 414 нафари болалар бўлган.

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Репер Navai Қозоғистонда ушланди: у гиёҳванд моддалар контрабандасида гумонланмоқда

Унинг автомобилидан гиёҳвандлик воситаси топилган, хонанда эса вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Европада энергия танқислиги хавфи: Еврокомиссия қиш оғир келишидан огоҳлантирди

Ёқилғи таъминотидаги узилишлар ва энергия нархларининг ошиши Европада келаётган қиш мавсумини мураккаблаштириши мумкин.