Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди
Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан учрашди. У Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг самимий тилакларини Туркия давлат раҳбарига етказди.
Унинг сўзларига кўра, мулоқот давомида Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги ҳамкорлик натижалари ҳамда икки томонлама алоқаларни янада мустаҳкамлаш истиқболлари муҳокама қилинган.
Саида Мирзиёева Туркия президентига самимий қабул, Ўзбекистонга қаратилаётган алоҳида эътибор ва икки халқ ўртасидаги дўстлик муносабатларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди.








