Ўзбекистон

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди.

Ўзбекистон Президенти Бокуга амалий ташрифини якунлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Озарбайжон Республикасига амалий ташрифи якунланди.

 

Ташрифнинг биринчи кунида Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев билан учрашди. Етакчилар олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.

 

15 октябрь куни Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида бўлиб ўтган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг еттинчи саммитида иштирок этди. Давлат раҳбари Осиёда ишонч инфратузилмасини шакллантириш концепциясини ишлаб чиқишни таклиф этди, технологик ишонч ва сунъий интеллектдан масъулият билан фойдаланиш бўйича Осиё ташаббусини илгари сурди ҳамда иқлим барқарорлиги соҳасида ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳимлигини таъкидлади.

 

Саммит доирасида Қатар Давлати Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Лаос Халқ Демократик Республикаси Президенти Тхонглун Сисулит, Камбоджа Қироллиги Бош вазири Хун Манет ва Вьетнам Социалистик Республикаси вице-президенти Во Тхи Ан Суан билан алоҳида учрашувлар бўлиб ўтди.

 

Шунингдек, саммит доирасида бошқа делегациялар раҳбарлари билан суҳбатлашди.

 

Ташриф якунида Ҳайдар Алиев номидаги халқаро аэропортда олий мартабали меҳмонни Озарбайжон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Шаҳин Мустафаев ва бошқа расмийлар кузатиб қўйди. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентга жўнаб кетди.

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Декабрга қадар иш жойидаги тазйиқ ва камситишлар ҳақида аноним хабар бериш имконини берувчи портал ишга туширилиши режалаштирилган.

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Нукусда МИБ орқали автоҳалокат натижасида етказилган зарар ундириб берилди

Маълум бўлишича, ҳайдовчи бошқа автомашинага йўл бермаганлиги оқибатида тўқнашиб, унга 54 млн сўм моддий зарар етказган.

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Наманганда МИБ орқали 11 та телефон йўқ қилинди

Шу тариқа суд қарори ижроси тўлиқ таъминланган.

Саида Мирзиёева Туркия  Президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия Президенти билан учрашди

Мулоқотда икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Ҳокимликдан прокуратурага: Тошкент шаҳар прокурорига янги ўринбосар тайинланди

Нилуфар Аллабергенова ушбу тайинловга қадар Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Эрта никоҳга қарши жазо кучайтирилди: жарималар 50 БҲМгача ошди

Болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонун билан эрта никоҳ ва никоҳ тузиш тартибини бузганлик учун жарималар оширилди.

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик учун жарима ошди: айрим ҳолатларда қамоқ ҳам қўлланади

Тиланчилик ва одамларни ушбу фаолиятга жалб қилиш учун жазоларни кучайтирилди.

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Фарзанд тарбиясидаги масъулиятсизлик: ота-оналарни қандай жазо кутмоқда?

Ўзбекистонда болаларни тарбиялаш мажбуриятини бажармаган ота-оналар учун жазо кучайтирилди.