Ўзбекистон

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда янги электр станцияларини жойлаштириш ва лойиҳаларни танлаш тартибини такомиллаштириш зарурлигини таъкидлади.

 

Давлат раҳбарига кўра, дастлаб «яшил» энергия қувватларини тез яратиш мақсадида лойиҳалар кўпинча инвесторлар таклиф қилган ҳудудларда жойлаштирилган. Бу инвестицияларни жалб қилишга ёрдам берган бўлсада, айрим ҳудудларда қувватларнинг тўпланиши электр энергиясини бошқа ҳудудларга етказиш харажатларини оширган.

 

“Бизга алоҳида-алоҳида электр станциялари эмас, узвий боғланган энергетика тизими керак”, — деди Президент.

 

Эндиликда қайси ҳудудда қандай электр қуввати зарурлиги олдиндан режалаштирилади ва тайёр лойиҳалар очиқ танловга чиқарилади. Танловга қўйиладиган ҳар бир лойиҳа бўйича ер майдони, электр тармоғига уланиш нуқтаси ва муддати, электр энергиясини харид қилиш ҳамда тўлов шартлари олдиндан эълон қилинади.

 

Барча инвесторлар учун тенг талаблар белгиланиб, тўлов интизоми ва хатарларни камайтириш механизмлари мустаҳкамланади.

 

Яқин вақтда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган олтита қуёш ва шамол электр станцияси лойиҳаси очиқ танловга чиқарилади. Президент инвесторларни ушбу танловларда иштирок этишга таклиф қилди.

 

Шунингдек, энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси йил 1 мартгача электр тармоқларига уланиш имкониятлари харитаси, 1 июлгача эса тўлиқ бош режа тақдим этилади.

 

Ушбу ҳужжатларда электр энергиясига талаб қайси ҳудудларда ошиши, қандай инфратузилма зарурлиги ва янги қувватларни қаерда жойлаштириш самарали бўлиши кўрсатилади. Бу инвесторларга узоқ муддатли режаларини олдиндан тузиш имконини беради.

 

Бундан ташқари, «яшил» энергия ишлаб чиқарувчиларга сертификатлар ва карбон кредитлари орқали қўшимча даромад олиш имконияти яратилади. Ушбу даромадни давлат ва инвесторлар ўртасида адолатли тақсимлаш механизмлари жорий этилади. Бунда халқаро экологик мажбуриятлар ва амалдаги шартномалар ҳисобга олинади.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Мутахассислар мактабларда ишлаш билан бирга педагогик ва лидерлик бўйича тренинглардан ўтади.