Ўзбекистон

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди

Ҳодисадан сўнг автобус йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган.

Автобус ҳаракати давомида ёнғин содир бўлдими? Расмий муносабат билдирилди



Ижтимоий тармоқларда «Тошшаҳартрансхизмат» АЖга қарашли автобус ҳаракати давомида ёнғин чиққани ҳақида хабарлар тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди.


Маълум қилинишича, 1-автобус саройига қарашли, давлат рақами 01 641 BКА, сарой рақами 159 бўлган SAZ LE60 русумли автобус ҳаракатланаётган вақтда унинг турбокомпрессор қисмидан тутун чиққан.


Ҳайдовчи Бахтиёр Маматов автобусни зудлик билан тўхтатиб, йўловчиларни туширган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.


Дастлабки маълумотларга кўра, автобуснинг турбокомпрессор қисмларида носозлик аниқланган. Бу ёнилғининг тўлиқ ёнмаслиги ва тутун ҳосил бўлишига сабаб бўлган. Корхона ушбу ҳолатда ёнғин содир бўлмаганини маълум қилди.


Қайд этилишича, автобус ҳодиса куни эрталаб техник кўрикдан ўтказилган ва ўша вақтда соз ҳолатда бўлган. Ҳозирда транспорт воситаси йўналишдан чиқарилиб, автобус саройига қайтарилган. Техник носозликларни бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.


«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ автобуслар ҳар куни йўналишга чиқарилишидан олдин белгиланган тартибда техник кўрикдан ўтказилишини таъкидлади.

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Мактабдаги қизлар жанжали: директор ўринбосарига ҳайфсан берилди

Шунингдек, синф раҳбарларига қатъий огоҳлантириш билдирилган.

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

2 200 мегаваттлик 6 та лойиҳа: қуёш ва шамол станциялари очиқ танловга чиқарилади

Янги энергетика лойиҳалари ҳудудларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб режалаштирилади.

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Энергетика тараққиётнинг юраги: Ўзбекистонда энергетика лойиҳалари амалга оширилади

Умумий қиймати 4,7 миллиард долларлик олтита энергетика лойиҳаси бўйича битимлар имзоланди.

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

16 ёшли қиз осилган ҳолда топилди: Бош прокуратура маълумот берди

Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Пешлавҳа учун ортиқча ҳужжат керак эмас: ташқи рекламага оид тартиб ўзгарди

Ўзбекистонда энди бино ва иншоотлардаги пешлавҳалар ташқи реклама ҳисобланмайди.

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Тошкентда иссиқ сув нега ҳидланяпти? Лаборатория текшируви бошланди

Бешта туманда иссиқ сув сифати юзасидан келиб тушган мурожаатлар бўйича текширув бошланди.

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Тошкентда ҳаво сифати ёмонлашди: айрим ҳудудларда ифлосланиш даражаси ошди

Айрим ҳудудларда қисқа муддатли носоғлом даража қайд этилган.

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Икки йиллик дастур: Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар юборилади

Мутахассислар мактабларда ишлаш билан бирга педагогик ва лидерлик бўйича тренинглардан ўтади.